26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ янги мактабда жаранглади

Куни кеча республикамизнинг ҳамма бурчакларидаги таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири  ўтди. Бу кунни Сайрам тумани, Қорабулоқ қишлоғидаги “Далабозор” асосий ўрта мактаби ўқувчилари ўта интиқлик билан кутишди.

Сабаби, улар кўп йиллардан бери тор ва ноқулай синфхоналарда таълим олишар, кенг ва ёруғ биноларда ўқишни орзу қилишарди. Ниҳоят, қишлоқ ёшларининг орзуси амалга ошди.

Ўша куни 600 ўринли янги мактаб ўқувчиларга қучоқ очди. Янги таълим масканининг тантанали очилиш маросимида ҳозир бўлган вилоят ҳокими девони раҳбари А. Турғумбеков, Сайрам тумани ҳокими С. Сапарбаев, туман маслаҳати котиби Ж. Сулейменов ва бошқалар Элбошимиз томонидан ёшларнинг тўлақонли таълим-тарбия олишлари учун мамлакатимизда яратилаётган тегишли шарт-шароитларга тўхталишиб, бундай – ҳамма кулайликларга эга мактаб ўқувчилари фақат аъло баҳоларга ўқишлари кераклигини айтиб ўтишди.

– Бугун сиз, азиз ўқувчилар ҳаяжонли лаҳзаларни бошдан кечираяпсизлар. Ривожланган давлатлардаги тенгдошларингиздан қолишмайдиган билимли, заковатли касб соҳиблари бўлиб етишишингиз учун пухта билим эгаллаш зарур. Уни эса фақат ҳозиргидай замонавий синфхоналардагина ола оласиз. Қолаверса, Элбошимиз уч тилни мукаммал эгаллаш кераклигини қатъий таъкидламоқда. Ўйлаймизки, энди сизлар Президентимизнинг ғамхўрлигига фақат аъло баҳолар билан жавоб берасиз. Янги илм маскани ҳаммамизга муборак бўлсин, – деди  туман ҳокими Самат Айдарханули.

Янги мактаб пудратчи ташкилот – “Жаңа Арна 2002” МЧБ томонидан қисқа фурсат ичида қуриб битказилди. Смета қиймати 686387, 0 минг тенгега баҳоланган мазкур иншоотда қишлоқ ёшлари ҳам ўқиб, ҳам спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Бунга зангори тасма тантанали қирқилгандан кейин синфхоналарни бирма-бир кўздан кечирган меҳмонлар яна бир карра амин бўлишди. Мактаб директори Ҳасан Бўтабеков қурувчилар қўлидан мактабнинг рамзий калитини оларкан, қишлоқ ёшларига замонавий, ҳамма қулайликларга эга шундай илм масканини тортиқ этгани учун вилоят ва туман раҳбарларига чин дилдан миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида мактаб ўқувчилари она-Ватан, билим ҳақидаги шеър ва миннатдорчилик сўзларини ўзбек, қозоқ, рус ва инглиз тилларида баён этишди. 

 Суратларда: янги мактабнинг очилиш маросимидан лавҳалар.

 

Ислом НИЁЗАЛИЕВ, 2017-05-29, 13:02
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.