26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тарихдаги 10та йирик футбол можароси

Дунёдаги энг оммабоп спорт тури ҳисобланган футболда ҳам турли можаро, фожиа ва ҳалокатлар бўлиб туради. Бунда инсон омили шунчалик кўп ўрин тутадики, ноқулай вазиятлар билан боғлиқ ҳолатлар, омадли голлар сонига тенг келади, дейиш мумкин. Биз эътиборингизга, уларнинг орасидан 10таликни ҳавола этишга қарор қилдик. 

1. Зинедин Зиданнинг бош билан берган зарбаси

Барча даврларнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Зидан 2006 йилги ЖЧ финалида италиялик футболчи Марко Матераццининг кўкрагига боши билан зарба бериб, ҳакам унга қизил карточка кўрсатишидан кейин мардонавор ҳолда майдонни тарк этиб, барчани лол қолдирди.

Кейинчалик унинг бу ҳаракатига Марко томонидан ҳақоратомуз сўзлар ишлатилгани сабаб бўлгани айтилган. 

2. FIFA раҳбарияти тизимидаги уюшган жиноятчилик

ФИФА – Жаҳон футболининг раҳбар органидир. Айни шу ташкилот ҳам уюшган жиноятчиликка аралашмасликнинг уддасидан чиқа олмади. Можаро 2015 йил 7 июлда авж олди. Ўшанда Швейцариядаги муҳташам Baur Au Lac меҳмонхонасида бехосдан ўтказилган текширувлар натижасида ФИФАнинг 7 нафар юқори лавозимли мулозими ҳибсга олинган эди. Улар порахўрлик, фирибгарлик ва пулларни ноқонуний ўзлаштиришда гумон қилинганди. 

3. Эрик Кантона «қаҳрига учраган мухлис»

Эрик Кантона «Манчестер Юнайтед» аъзоси бўлган вақтларида мухлис билан боғлиқ можарога аралашиб қолган эди. Балки, ўйинлардан четлатилган футболчи аламини мухлисдан олишга қарор қилгандир. Кантона ўзининг шарқ якка курашларига хос зарбаси туфайли катта миқдорда жаримага тортилди ва мавсум охиригача майдонга туша олмади. 

4. Эйзель фожиаси

 Бу воқеа, айтиш мумкинки, футбол тарихидаги энг даҳшатлиси. Ҳодиса 1985 йил 29 май куни Бельгия пойтахти Брюсселда «Ювентус» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида юз берган. Трибуналардан бирининг девори қулаши оқибатида 39 киши ҳаётдан кўз юмган, юзлаб одамлар жароҳатланган эди. 

5. Германиянинг Бразилия устидан ғалабаси

Бразилиялик мухлислар терма жамоанинг муваффақиятларини қадрлашади. Терма жамоа ҳам уларга оламшумул ғалабалар туҳфа этишни севади, албатта. 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида мезбонлар ғалаба қозониши керак эди, аммо ярим финалда Германия Бразилияни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. Бундай шармандали мағлубиятнинг ўзиёқ футбол учун катта можаро эди. 

6. Андрес Эскобар фожиаси

Андрес Эскобар Колумбия термасининг ҳимоячиси бўлиб, анча кучли футболчи эканини намойиш этишга улгурган эди. У 1994 йили АҚШдаги Жаҳон чемпионатида Колумбия жамоасига сардор бўлганди. Ўйин вақтида, унинг ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиши жамоанинг гуруҳ босқичидан чиқа олмаслигига ва алалоқибат Эскобарнинг мухлислардан бири томонидан отиб кетилишига сабаб бўлди. 

7. Уэйн Руни билан боғлиқ «муҳаббат» можароси

 Уэйн Руни бир вақтлар жуда оғир кунларни бошидан кечирганди. Рафиқаси Колин Руни ҳомиладор бўлган бир вақтда, у бошқа аёл билан ишқий муносабатлар ўрнатган. Бу ОАВнинг унга нисбатан ҳужумини авж олдириб юборди. 

8. Диего Марадонанинг қарамлиги

Диего Марадона дунёнинг энг буюк футболчиларидан бири сифатида тан олингани ҳеч кимга сир эмас. Аммо, унинг тақиқланган моддаларга муккасидан кетиши футбол тарихидаги энг шов-шувли воқеалардан бири бўлган эди. Марадона ёшлигидан гиёҳвандлик иллати билан курашиб келганини айтар экан, кўп ҳолларда майдонга ширакайф ҳолда чиққанини тан олганди. 

9. Жанубий Кореядаги келишилган ўйинлар

Бу ўйинлар билан боғлиқ можаро юзасидан ҳозиргача суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Судлар миллий ҳайъати томонидан ўйинларнинг келишилган жадвали аниқланган эди. Жанубий Кореянинг дарвозабонлари, ҳужумчилари ва ҳакамлардан иборат 10 киши ҳибсга олинганди. 

10. Луис Фабиано онасининг ўғирланиши

Луис Фабиано – бразилиялик легионер футболчи. У дунёнинг энг кўп маош оладиган ўйинчиларидан бири эди. 2005 йили футболчининг онаси, товон пули олиш мақсадида ўғирлаб кетилди. Она қирқ кун мобайнида гаровда қолган ҳамда товон пули тўлангач, соғ-саломат қутқарилган эди.

 

Интернет манбалари асосида Н. ТОЖИМЕТОВ тайёрлади, 2018-07-24, 10:37 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.