26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Европа сари олға!

Қозоғистон клублари Европа лигаси ҳамда Чемпионлар лигаси саралаш ўйинларининг дастлабки босқичидан муваффақиятли ўтишди.

Ўтган ҳафта Чемпионлар лигаси саралаш босқичининг жавоб учрашувлари ўтди. Унда пойтахтнинг “Астана” жамоаси Черногориянинг “Сутьеска” жамоаси билан тўқнаш келди. “Астана Арена”да ўтган ўйинда жамоамиз (1:0) хисобида ғалаба қозонган эди. Меҳмонда ўтказилган жавоб ўйини ҳам жамоамиз учун омадли кечиб, 0:2 ҳисоби билан якунланди. Астана навбатдаги учрашувини бугун ўз майдонида Даниянинг “Мидтьюлланн” жамоасига қарши ўтказади. Жавоб учрашуви 1 август куни бўлиб ўтади.

***

Алматининг “Қайрат” жамоаси Европа лигаси саралаш босқичини омадли бошлади. Дастлабки ўйинда Андорранинг “Энгордани” жамоаси устидан йирик (0:3) ҳисобда ғалаба қозонган эди. Жавоб учрашувида ҳам “Қайрат” етакчилик қилди ва 7:1 ҳисобида ғалабага эришди. Энди Алмати жамоаси навбатдаги учрашувини 26 июль куни Алматидаги “Марказий стадион”да Голландиянинг “Аз Алкмаар” жамоасига қарши ўтказади. 

***

Қўстанайнинг “Тобол” жамоаси ўз майдонида ўтган жавоб учрашувида Грузиянинг “Самтредия” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлабки учрашувда “Тобол” жамоаси футболчиси Максим Федин киритган ягона гол қўстанайликларга ғалабани тақдим этганди. Жавоб учрашувида эса, Бауржан Турисбек ҳамда Аслан Дарабаевлар тўп киритиб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлаб беришди. Энди қўстанайлик жамоа навбатдаги учрашувини 26 июль куни “Пюник” жамоасига қарши ўтказади.

Фурсатдан фойдаланган ҳолда жамоаларимизга Евролига ўйинларида омадлар тилаб қоламиз! 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2018-07-24, 11:07 195
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.