26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Собиқ кошона тикланмоқда

Шимкентдаги 69 йиллик тарихга эга иншоот қайта тикланмоқда. Шаҳарда илк маротаба очилган, бугунги кексаларнинг ёшлиги ва қувончига гувоҳ бўлган “Арал” ресторани тўкис таъмирдан ўтмоқда.

Бу вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевнинг Қўчқор ота ўзани атрофини янгилаш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. 

Қўчқор ота ўзани бўйидаги бу иморат 1949 йили қурилиб, аҳолига хизмат кўрсата бошлаган. Улуғ Ватан урушидан сўнг аҳолига маиший хизмат кўрсатиб, шимкентликларнинг севимли сайилгоҳига айланган. 

Бу иншоот деярли 70 йилдан сўнг янги қиёфа касб этадиган бўлди. Лекин бино сиртидаги нақшлар ўзгармайди. Шунингдек, ичидаги тошга ўйиб ишланган ноёб суратлар ҳам аввалги ҳолида қолади. “Арал” ресторани 90-йилларгача мижозларга хизмат кўрсатган, мустақилликдан сўнг хусусийлаштирилиб, сўнг қаровсиз қолиб кетган. Мана, юртимиздаги маънавий янгиланиш туфайли кошона аслига қайтарилмоқда.

Д. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-07-24, 11:12 665
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.