26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Серпін” дастури – янги босқичда!

Элбошимиз Н. Назарбаевнинг ташаббуси билан бундан 4 йил илгари “Мангу эл ёшлари – индустрияга” – “Сер­пин-2050” ижтимоий лойиҳаси қабуллангани маълум. Ушбу лойиҳа мамлакатимизнинг баъзи бир минтақаларида долзарб бўлиб турган кадрлар танқислиги ва ишсизликни бартараф этиш мақсадини кўзда тутган эди.

Бу – мамлакатимизнинг жанубий минта­қаларидаги ёшларни республикамиз шимо­ли ва маркази, ғарби ҳамда шарқидаги ўқув юртларида ўқиб, олий маълумот оли­шига имконият яратиб берадиган иж­ти­моий лойиҳа ҳисобланади. Унинг доира­сида Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Ал­мати, Манғистов вилоятларининг мактаб битирувчиларига Шимолий Қозоғистон, Пав­лодар, Қўстанай, Шарқий Қозоғистон, Ақ­тўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Ақмў­ла вилоятларидаги ўқув юртларида грант асосида ўқишда имтиёзлар берилади. 

Дастлабки йили “Серпин” дастури бўйича 2050 грант ажратилган бўлса, 2015 йили унинг сони 6 200тага етди. Ушбу дастурнинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва ижтимоий аҳволига таъсири катта бўлмоқда. Статистика маълумотларига суянсак, “Серпин” дастури асосида ўқийдиган талабаларнинг 85 фоизи кўп болали оилалардан чиққанлар. Уларнинг 83 фоизи – ижтимоий шароити ночор оила­ларнинг фарзандлари. 

Мазкур лойиҳа – аҳолиси кўп, зич жойлашган Туркистон вилоятига ҳам янги туртки  берди. 

Бизнинг минтақадаги ўқув юртларига бери­­­­ладиган грантлар сони вилоятдаги мактаб битирувчиларига етарли эмас. Ҳозирги иқ­тисодий шароитда болаларини пулга ўқи­­­тиш эса ҳамма ота-онанинг ҳам қўлидан келавермайди. 

2017-2018 ўқув йилларида ижтимоий лойиҳага 4513та грант ажратилган бўлса, бу йил уларнинг сони 5 829тага етди. 5 089 грант олий ўқув юртларига, 740 грант махсус ўқув юртларига мўлжалланган. 22та олий ўқув юрти вилоят ёшлари учун эшигини кенг очиб қўйган. Фақат, ўқийман, деб интиладиган ёшлар бўлса, бас!

Вилоятимизда “Серпин” дастури бўйича ҳужжатлар Шимкент шаҳридаги ЖҚДПУ ва М. Ауезов номидаги ЖҚДУда, Туркистон шаҳридаги Х. А. Яссавий номли ХҚТУда 26 июлгача  қабулланади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-07-24, 11:30 791
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.