26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. Туймебаев: Улуғвор ишларни ҳамжиҳатликда бажарамиз

Туркистон шаҳрида «Нур Отан» партияси Туркистон вилоят бўлимининг навбатдан ташқари XXXIV конференцияси ўтди. Унда Республика «Нұр Отан» партияси раисининг биринчи ўринбосари М. Ашимбаев иштирок этди. 

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев конференцияда 88132 нафар партия аъзолари сайлаган 287 делегат иштирок этаётганлигини маълум қилди. 

У фигурали учиш бўйича олимпиада совриндори Денис Теннинг бевақт вафоти муносабати билан бир дақиқали сукут эълон қилди. Кун тартибидаги биринчи масала – партия вилоят бўлимининг раисини сайлаш бўйича М. Ашимбаев сўзга чиқиб, партия вилоят бўлими раислигига Ж. Туймебаевнинг номзодини делегатларга ҳавола қилди. Улар бир овоздан Ж. Туймебаевни "Нұр Отан" партияси Туркистон вилоят бўлими раиси этиб сайладилар. М. Ашимбаев вилоят партия бўлимининг янги раҳбарига тегишли ҳужжатларни тантанали равишда тақдим этди. 

Кун тартибидаги иккинчи масала – "Нұр Отан" партиясини модернизациялаш ҳамда ҚР Президенти бешта ижтимоий ташаббусининг амалга оширилишини назорат қилиш тўғрисида Маулен Ашимбаев маъруза қилди.

Маъруза юзасидан музокараларда вилоят давлат педагогика университети ректори, вилоят маслаҳати депутати Ўналбек Аяшев, Мақтаарал туман партия бўлими раисининг биринчи ўринбосари А. Байдуллаев, Туркистон шаҳар гуманитар-техника коллежи директори, Туркистон шаҳар маслаҳати депутати А. Абпазовлар сўзга чиқиб, Элбошининг халқ фаровонлигига қаратилган ижтимоий дастурларининг қандай бажарилаётгани ҳақида маълумот бердилар. 

Кун тартибидаги учинчи масала – "Нұр Отан" партияси Туркистон вилоят бўлими сиёсий кенгаши ҳамда бюроси таркибини делегатлар якдиллик билан сайладилар. Ушбу нуфузли рўйхатда ҚР «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов ҳам бор.

Конференцияда ёзувчи олим Қулбек Ергўбек яқинда Туркияда нашрдан чиққан "Алашнинг азобли ёшлари" китобини М. Ашимбаевга тақдим этди. Анжуман ишида партия вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Нурмахан Жўлдасов, Туркистон шаҳри ҳокими Алипбек Ўсербаевлар иштирок этишди.

, 2018-07-24, 11:33
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.