26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Буюк даштнинг муқаддас мероси республика акцияси Туркистон вилоятида

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Маънавий янгиланиш” республика ёшлар ҳаракати “Буюк даштнинг муқаддас мероси” тарихий-экологик акциясининг учинчи мавсумини уюштирди.

Алмати вилоятида бошланган акция доирасида олимлар, турли этнос ёшларидан ташкил топган экспедиция аъзолари юртимиздаги тарихий-маданий ёдгорликлар билан танишиб, муқаддас жойларда тозалик ишларини олиб бормоқда. 

“Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида ўтган тадбирда Жамбил вилояти делегацияси Туркистон вилояти “Ижтимоий тотувлик” ДКК ходимлари, этномаданият бирлашмалари вакиллари, “Маънавий янгиланиш” республика ёшлар ҳаракати минтақавий штабининг аъзолари иштирок этиб, эстафета вилоятимизга топширилди. 

Мажлисни Туркистон вилояти “Ижтимоий тотувлик” ДКК раҳбари Ербўл Байқўнақов очиб, лойиҳанинг аҳамиятига тўхталди.

– “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида ўтаётган тадбир Қозоғистоннинг бой маданий мероси билан ёшларни таништириш учун катта имконият беради. Шу орқали ёш авлоднинг Ватанга муҳаббатини орттириб, элнинг бирлигини таъминлаш кўзда тутилган. Акция доирасида ташкиллаштирилган эко-шанбаликларда муқаддас қадамжоларни тозалайди, – деди Е. Сулейменули. 

Мажлисдан сўнг экспедиция аъзолари минтақамиздаги тарихий-маданий жойларга йўл олишди. Улар “Ўтрортепа” шаҳарчаси, Ўтрор давлат археологик қўриқхона-музейи, “Арслонбоб” мақбараси, Туркистондаги вилоят тарихий-маданий этнография маркази, “Ҳазрат Султон” давлат қўриқхона-музейига бориб, тарихий экспонатлар билан танишишди. 

Мамлакатимизнинг барча туманларида ўтаётган ушбу акция 15-18 август кунлари “Маънавий янгиланиш” республика ёшлар ҳаракати аъзолари иштирокида Алмати шаҳрида ниҳоясига етади. 

, 2018-07-24, 11:36 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.