26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон Герби қандай ўзгариши мумкин?

Қозоқ тилининг лотин алифбосига ўтиши муносабати билан “Давлат рамзлари тўғрисида” қонунига ўзгартишлар киритилади, – деб хабар қилади zakon.kz.

Конституциявий қонун, суд тизими ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бўйича Сенат қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида конституциявий қонунлар ва танланган қонунчиликка киритиладиган ўзгаришлар ҳақида айтилди.

Чунончи, “Қозоғистон Республикасининг баъзи конституциявий қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси “Қозоғистон Республикасининг Давлат рамзлари тўғрисида” Конституциявий қонунига ўзгартириш киритади: давлат Гербидаги “Қазақстан” сўзи лотинча ҳарфлар билан ёзилади.

 Давлат Герби ҳақида айрим маълумотлар

* Вақт ўтиши билан ҳар қандай Давлат Гербининг эскириши – қонуний ҳол. Қозоғистон Герби ҳам бу анъанадан четда қолмади. Шу сабабли, 2016 йилнинг 1 январидан Гербнинг янги нусхаси муомалада.

* 20 йил муомалада бўлган Давлат герби янги қиёфа кашф этди. Янги меъёрларга мувофиқ, унинг ранги олтин, орқа тарафи осмон рангида. 

* Қозоғистон Герби айлана шаклида, чунки, жаҳонда бу шакл гералдика соҳасида энг мукаммал ҳисобланади. Доира шаклини кўчманчи халқлар ҳаёт ва абадият рамзи сифатида юксак қадрлаганлар. 

* Гербдаги чанғароқ эса мустаҳкам оила, тинчлик ва осойишталик рамзи.

* Давлатимиз Гербини яратишга бағишланган танловда 245та лойиҳа иштирок этиб, таниқли меъморлар Жандарбек Малибеков ва Шота Уалихановлар ғолиб бўлишган. 

* Гералдика тили билан айтганда, муаллифлар ушбу ишида қозоқ халқининг тинчликсеварлик моҳиятини акс эттириб, юртимизда истиқомат қилаётган барча халқларни бир чанғароқ остида бирлашишга чақирган.

* Гербда илоҳий тулпорларнинг акс эттирилишида ҳам улкан маъно мужассам. Етти хазинанинг бири бўлган арғумоқ – қудрат ва барака рамзи. Тулпорларнинг қаноти эса тилларанг буғдой бошоқларини эслатади. Бу эса меҳнат, файз-барака ва фаровонлик рамзи.

* Герб марказидаги беш қиррали юлдуз эса беш қитъа вакиллари учун қалбимиз ва бағримиз очиқлигини англатади.

* Гербдаги олтин ранг бойлик ва ёрқин келажакни англатса, мовий ранг Қозоғистоннинг сайёрамиз халқи билан бирга тинчлик, тотувлик, бирлик ва бирдамлик сари интилишининг тимсоли.

, 2018-07-24, 11:37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.