26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Илҳом, ижод, гўзаллик чорраҳасида

Очиқ осмон остидаги мусаввирлар фестивали Туркистон вилояти тасвирий ва амалий санъати салоҳиятини, эришган ютуқларини, истеъдодли ёшларимизнинг эзгу ва беғубор интилишларини бор бўйи билан барчага намойиш этди.

Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаевнинг қўллови билан Тўлебий туманида халқаро «Қасқасу» рассомлар учун пленэр машғулотлари – очиқ осмон остида тасвирий ва амалий санъат фестивали уюштирилди. Мақсад – ёшлар ижодига эътибор, уларнинг билими ва истеъдодини синаш, ўлкамизнинг сўлим табиатини халқаро миқёсда тарғиб қилиш орқали туризм соҳаси ривожига ҳисса қўшиш эди. Фестиваль иштирокчилари туркий тилли ҳамкасблари, санъат арбоблари, истеъдодли мусаввирлар билан танишиб, ўзаро тажриба алмашиш имконига эга бўлишди. 

Фестивалда Туркия, Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон давлатлари ҳамда элимизнинг Астана, Алмати, Ўрал, Ақтўбе, Атиров, Павлодар, Қарағанди, Тараз ва Туркистон шаҳарларидан келган рассомлар иштирок этишди. 

Тадбир мусаввирлик тарихига бағишланган саҳна кўриниши билан бошланди. Мўйқалам усталарини туман ҳокими Бауржан Ўмарбеков табриклади, тадбир матбуот анжуманига уланиб кетди. 

Фестиваль беш кун давом этиб, унинг иштирокчилари бир неча ижодий гуруҳ таркибида вилоятимизнинг маданий-меъморий обидалари билан танишадилар, қўриқхоналарга бориб, у ерларда табиат манзараларини қоғозга туширадилар. Тадбир якунида 27 июль куни «Тау самали» дам олиш минтақасида махсус кўргазма уюштирилади. Унда ғолиблар аниқланиб, тақдирланади ва гала-концерт ўтади. 

Б. Қўнисбеков, тадбир иштирокчиси: 

– Фестиваль доирасида қизиқарли кўргазмалар, ижодий учрашувлар, мулоқотлар, тақдимотлар, ёшлар учун пленэр машғулотлари – очиқ осмон остида расм чизишдек завқли жараёнлар уюштирилди. Ватанимиз манзаралари, қишлоқларимиз кўринишлари акс эттирилган юзлаб янги асарлар яратилди. Бундай имконият учун тадбир ташкилотчиларига барча ҳамкасбларим номидан миннатдорчилик билдираман. 

Н. ТОЖИМЕТОВ, 2018-07-26, 10:43 907
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.