26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Танлов ғолиблари аниқланди

ёки Зулфия икки карра ғолиба

“Оңтүстік” матбуот марказида “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси ҳамда вилоят таълим бошқармасининг услубият кабинети  ҳамкорлигида ўтказилган эссе танловининг ғолиблари тақдирланди.

Тадбирда республика ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бадриддин Нишонқулов, Енбекши туман ўзбек этномданият бирлашмаси раиси, танловнинг бош ҳомийси Тоҳиржон Нишонбоев, шаҳар, туман мактаблари раҳбарлари, ғолиб ўқувчиларнинг устозлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни газетанинг бош муҳаррири Алишер Сотволдиев очди ва танловнинг мақсадини баён этиб, топширилган эсселарга доир фикр-мулоҳазаларни айтиш учун сўзни услубият кабинети методисти Шаҳло Норалиевага берди.

Ўз навбатида Ш. Норалиева  Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг буйруғига биноан, 2016-2017 ўқув йили битирувчиларининг якуний имтиҳонлари, ОЎЮга кириш учун ЯМТ синовига  ўзгаришлар киритилгани, авваллари битирув имтиҳонларида иншо ёзиб келган ўқувчиларимиз энди эссе ёзишини маълум қилди. Шунингдек, танловга тақдим этилган  ишларда йўл қўйилган хатолар ҳамда намунали эсселарга тўхталди. 

Танловда вилоятдаги ўзбек тилида ўқитадиган умумий ўрта мактаб битирувчиларидан 78 нафари иштирок этди. Уларга давлат имтиҳонларида бериладиган 50та эссе мавзуси тақдим этилди. 

Беш кишидан иборат комиссия аъзолари томонидан таҳририятда 43та мавзуни ўз ичига олган 78та эссе текширилиб, ғолиблар аниқланди.

Дастлаб совриндор ўқувчиларга раҳбарлик қилган устозларга таҳририят ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди. Сўнг танлов низомига кўра,  Туркистон шаҳридаги 13-сонли умумий ўрта мактаб ўқувчиси Ирода Ирисметова “Ижодкор ўқувчи”, Насиба Абдуллаева (устози Сабоҳат Йўлдошева) “Учқур фикрли ўқувчи”номинацияси билан, Сайрам туманидаги 94-сонли ўрта мактаб ўқувчиси Сабоҳат Абдусаломова (устози Гулмира Нурова) “Изланувчан ўқувчи” номинацияси билан тақдирландилар. 

3-совринли ўрин(уяли телефон) Туркистон шаҳридаги 2-сонли Ҳамза номли ўрта мактаб ўқувчиси Феруза Маҳмудова (устози Ҳусан  Убайдуллаев), Сўзоқ туманидаги А. Навоий номли ўрта мактаб ўқувчиси Дилобар Исмоилова (устози Махсуда Файзуллаева) га насиб этди.

 2-ўрин (смартфон) Шимкент шаҳридаги 21-сонли ўрта мактаб ўқувчиси Зулфия Аҳмедова (устози Озода Мусаева) ҳамда Туркистон шаҳридаги Э. Иззатуллаев номли ўрта мактаб ўқувчиси Бону Жабборова (устози Феруза Анорбоева)га насиб этса, 1-ўрин(планшет)ни 2-ўрин совриндори Зулфия Аҳмедова(танловга учта мавзуда эссе юборган) қўлга киритди.

Бош муҳаррир А. Сотволдиев 1-2-ўрин совриндори Зулфиянинг устози Озода Мусаевага таҳририят ташаккурномаси ва эсдалик совға топширди. Шунингдек, Шимкент шаҳридаги 107-сонли мактаб-лицейнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари, комиссия аъзолари Барно Иброҳимова ва Машҳура Баҳромоваларга ҳам эсдалик совға ва ташаккурнома берилди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар танлов ташаббускорлари ҳамда бош ҳомий Т. Нишонбоевга миннатдорчилик билдириб, ўз фикр-мулоҳазаларини  ўртоқлашдилар.

 

Собиржон ИСАМАТОВ тасвирлари.

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-05-29, 13:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.