26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Меҳнат қилган элда азиз

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қиладиган фазилатли шахс ҳисобланади.

Доимий обуначиларимиздан бири, ўзининг эзгу амаллари ва савобли ишлари билан кўпчиликка таниқли инсон Тўйчи Холметов яна бир хайрли ишга қўл урди.

У яқинда Сайрам даҳасида 800 одамга мўлжалланган ҳашаматли тўйхона очиб, эл-юрт олқишига сазовор бўлди.

Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган, Европа усулида ажойиб нақшлар билан безатилган бу кошона ҳар қандай одамга хушайфият бағишлайди. Тўйчи ака оилавий бизнесни яхши йўлга қўйган, кўзга кўринган етук тадбиркорлардан биридир. 

Сайрам даҳасини неча йиллардан бери “зангори олов” билан таъминлаб келиш билан бир қаторда қишлоқ округида ҳашаматли иншоотлар қурдириб, маҳалладошларининг олисини яқин, оғирини енгил қилишга астойдил интилмоқда. “Олтин олма, дуо ол, дуо олтин эмасми”, деганларидек, тўйхонанинг очилиш маросимида иштирок этган Сайрам қишлоғи бийи Қурбонбой ака Шамшиметовни суҳбатга тортдик.

– Бугун юртимизда олиб борилаётган ободончилик ишлари ўзгача. Ҳамма нарса муҳайё, турли муаммолар бартараф этилмоқда, четда қолган, ёлғизликдан қийналаётган шахсларга меҳр-мурувват, саховат кўрсатилмоқда. Бугунги кунда тадбиркорларга жуда катта имкониятлар яратилган. Иш фаолиятимни бошлаганимга 12 йил бўлди. Қишлоғимиз шаҳарга қўшилгандан кейин анча ўзгаришлар юз берди. Илгарилари тўйларимизда идиш-товоқлар етишмас, улар чанг-тўзонларда ўтарди. Қишлоғимиз одамлари маҳаллалар ободончилигида, кўкаламзорлаштириш ишларида куч-ғайратларини аяшмайди. Шулардан бири Тўйчи Холметовдир. Шинам, юксак дид билан безатилган замонавий тўйхонада барча қулайликлар мавжуд. Ҳадисда ўқигандим. Пайғамбаримиз ўзи севган инсонлар ва умматларини ўз ҳолига ташлаб қўймаган, балки уларнинг ташвишларини ҳам ўз ташвишим, деб билган. Тўйчида ҳам мана шундай фазилат бор, – деди қишлоқ бийи.

Дарҳақиқат, оила мустаҳкамлигида ота-онанинг роли, фарзандларга берилган тарбия муҳим. Тўйхонани бошқаришни кенжа ўғли Дилмуродга топширган Тўйчи ака келгусида ҳам халқига сидқидилдан хизмат қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. 

– У шундай оддий инсонки, дилидагиси тилига чиқиб туради, дўстларига садоқати, қариндош-уруғларига оқибати, фарзандларининг тарбияси, зиммасидаги бурчни астойдил бажариши билан ҳаммага намуна бўла олади. Тўйчи самимий ва дилкаш суҳбатдош, дардингни тинглайдиган, ўз ғояларини ўртоқлашадиган инсон. Жамиятдаги ҳар бир инсонга ёрдам қўлини чўзишга тайёр шахс, – деди биз билан суҳбатда тадбиркор Низомхон Сулаймонов.

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2018-07-26, 10:48 159
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.