26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сердаромад соҳа

Тўлебий туманида ҳалол меҳнати билан қадр топаётган инсонлардан бири Миразиз  Мирсидиқовдир. У меҳнат фаолиятини Али­шер Навоий қишлоғидаги фермадан  бош­лаб, «Ақбулақ» ИЧШ  раисининг тижоравий ишлар бўйича муовини вазифасида ишлади. Саккиз йил муқаддам хусусий тадбиркорликка қўл уриб, асаларичилик билан шуғулланиб ке­­­­­­лади. 2010 йилнинг 7 декабрида очган «Sun Bee Ugam» масъулияти чек­ланган биродарлиги бугунги кунда ривожланиб, оёққа турди ва рес­пуб­ликамизнинг турли ви­лоят­ларига маҳсулот етказиб бермоқда. 

Умр йўлдоши Гулчеҳрахон Ўсмонқул қизи билан тўрт фарзандни тарбиялаб, вояга етказишган, бугунги кунда қизи Дилрабо Ал­­­­матида ҳарбий хизматда, Машҳура ва Маъмура педагогика соҳасини, ўғли Азиз ота касбини  танлаган.– Бугунги Қозоғистон – ота-боболаримиз асрлар бў­­йи орзу қилган давлат. Юр­­­ти­мизда тадбиркорлик соҳаси ҳар томонлама қўллаб-қув­ватланмоқда. Шунинг учун ўз ишимни очганимдан мам­нунман. Зеро, мен ҳам барча ҳамкасбларим каби зиммамга улкан масъулият юкланганини ва бу юксак ишончни оқлаш учун янада фидойилик билан ишлашим кераклигини чин юракдан ҳис қилиб турибман. Шундай юрт­да меҳнат қилиш, унинг дунё миқёсидаги ютуқларини кўриб,  қувониш, Ватанимиз шон-шуҳ­ратини юксалтиришга ўз ҳиссамни қўшишдек бахт на­сиб этгани  учун Яратганга шук­роналар келтираман, – деб бошлади суҳбатни Миразиз Тожибой ўғли.

– Жамоангиз ҳақида гапириб берсангиз.

– Мен бошқараётган  хўжа­ликда 10 нафар мутахассис меҳнат қилади ва улар доимий иш билан таъминланган. Асал­­аричининг ҳаёти яйловларда, турар жо­йидан анча олисда, табиат қўйнида кечади. Шундай экан, ишчиларимизга барча қулайликлар ва шароитлар яратиб берганмиз, улар уч маҳал иссиқ овқат  билан таъминланган, ойлик маоши ҳам муносиб. Ишлаб чиқариш ҳажмини кенгай­тириш учун барча имкониятларимиз бор. Фақат, агар бу касбни танлаган ёшлар бўлса марҳамат, касбни ўзимиз ўргатамиз, Ўскамен шаҳ­ридаги асаларичилик би­лим юртига ўз ҳисобимиздан юбориб,  ўқитамиз. Шуни ҳам таъкидлаш  жоизки, Қо­зо­ғистон асаларичилар миллий ас­со­циацияси (раҳбари С. Терешченко) иш­чиларимизни босқичма-босқич Исроил дав­латига асаларичилик илмини ўрганиш  учун ўқишга юбормоқда. Бу, албатта, ассоциациянинг бизга кўрсатаётган бе­қиёс ёрдамидир. Унинг кўмагида биз­нинг биро­дарлик республикадаги ягона насл­дор асаларичилик базаси мақомини олиш арафасида турибди. Бунинг учун ассоциация ҳисобидан Украинадан 200-300 қути наслдор асалари олиб келамиз. Улар биздаги асал­ариларга қараганда анча йирик ва асал йиғишда ҳам маҳ­­­­­сулдор. Мана шу ишлар бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очиб берилаётганининг яна бир далили. 

– Газетхонларимизга тушу­нарли бўли­ши учун ушбу соҳа ҳақида ҳам қисқача маълумот  берсангиз.

– Асал – табиатнинг бебаҳо неъмати. Унинг дармондорилик хусусиятларидан халқимиз хабар­дор. Асалари оиласи тар­­­­­­­­киби она ари, эркак арилар ва 80-100 минг ишчи аридан иборат. Бир килограмм  асал йиғиш учун ишчи асалари 380 минг километр масофани учиб ўтиши ва икки миллионга яқин гулга қўниши лозим бўлар экан. Ушбу маълумотларнинг ўзидан асал йиғиш жуда катта машаққат талаб  этишини ҳис қилишимиз мумкин. Асаларидан асал, гул­чанги, прополис, асалари су­ти ва заҳ­рини олиш мумкин. Ушбу маҳсулотлар инсон сало­матлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади. Асалари ҳаёти давомида табиий шароитда асал билан озиқланади. Шу боис, улар ўзи учун етарлича асал тўплашга ҳаракат қилади. Шунга қарамай, асалариларга меҳр бериб озиқлантирилса, етарлича шароитлар яратиб берилса, инсон ўзи учун ҳам асал олишга эришади. Сиртдан қараганда осондек кўринсада,  асаларичилик инжиқ ва машақ­­­­қатли иш. Меҳнат талаб қиладиган соҳа, ариларни ўндан ортиқ мавсумий касалликлардан ҳимоялаш учун тинмай ҳаракат қиламиз, касалликларга қарши дорилар  излаб топамиз. 

Ҳар соҳанинг баланд-пас­ти бўлганидек, қанча қийин­­чиликлардан ўтдик. Ҳосил кам йиллар ҳам бўлиб туради, лекин йилнинг яхши келган даврида икки карра кўпроқ меҳнат қилиб, кейинги йиллар ҳиссасини  чиқа­риш мумкин. Ҳозир 800 қути асал­­аримиз бор, ниятимиз уларни кўчма араваларга ўтказиш.

Асаларидан ташқари, бизнинг биро­дарликда 160 бош қорамол бор. Аҳолидан ер улушини ижа­­­­­­­­­­­­­­рага  олиб, у ерларда ем-ха­шак­­­­­­­­­­ни ўзимиз етиштирамиз, ер эга­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ла­рига эса дивиденд тўлаймиз.

– Вилоятимизда асал­­­ари­чилик макта­бини яратган инсонлардан бирисиз. Шу­нинг учун бу саволни беряпмиз – тоза асални сифатлаб берсангиз.

– Ибн Сино асал танлашда қуйидагича тавсия беради: «Асалнинг энг яхшиси ширин мазали, ёқимли ҳидли, бироз ўткирлиги бор, қизғиш рангли ва суюқ бўлмай, узилмайдиган ёпишқоқ бўлганидир». Унга қўшимча қилиб, асалда ширин­ликдан ташқари қўшимча ёқим­ли таъм ҳам бўлишини таъкид­лаш  лозим. Асал сотиб олишда адашмаслик учун яна қуйи­даги хусусиятларини ҳам би­либ олиш зарар қилмайди. Си­фатни кўрсатувчи асосий бел­гилардан бири ҳид: тоза асал­нинг ўзига хос хуш бўй ва ёқим­ли ҳиди бўлади. 

Айниқса, асал ҳиди қайнатилган сувда эри­тилганда алоҳида сезилади. Сохта асалнинг ҳиди қайнатилган шакар ёки хўрозқандни эслатади. Ҳозирда хушбўй ҳид бериш учун сохта асалга турли  қўшимчалар  ҳам аралаштиришади. Асал ранг­сиз, оч сариқ, қаймоқранг, тиниқ сариқ, тўқ сариқ, қизғиштоб, қизғиш, рангларда ҳам бўлади. Лекин энг яхши асал – очиқ олтин ранглисидир. Тоза асал илиқроқ сувда эритилса, тиниқ бўлмайди.

– «Жанубий Қозоғистон» газетасининг кўпминг сон­­ли муштарийларига тилакла­рингиз...

– Тилак эмас, мурожаатимни баён этсам. Улар шуки, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар жара­ёни бутун жамиятимиз, са­хо­ватли заминимизда яшаётган ҳар қандай  инсонни амалий иш­ларга сафарбар этадиган умумий мақсадга айланиши учун барча имкониятларни ишга со­лайлик, эл-юртимиз манфаати, она Ватанимизнинг ривожи  ва келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, меҳнат қилайлик, – дейди  моҳир асаларичи.

Нодир НУРМАҲАММАД ўғли, 2018-07-26, 11:07 179
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.