26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қаҳва ўзимиздан чиқади

Дунёда энг маш­­­­ҳур ичим­­­­­­­­­­ликлардан бири – қаҳванинг Қо­­­зоғистонда етиш­­­­­­­­­­­тирилмаслиги маъ­­­­­лум. Бироқ жа­­нуб мин­­тақасида тез эрийдиган, қанд ва қуритилган сут ара­­лаш­­­тирилган қаҳ­ва ишлаб чиқа­радиган янги корхона фао­лият бошлади.

13 йил давомида туркларнинг чой ва қаҳва қадоқлаш фирмасида меҳнат қилиб, тажриба орттириб қайтган Олимжон Убайдуллаев ушбу соҳада иш бошлашга бел боғлади. 

Ўзи ишлаб келган корхонанинг маҳсу­­­лотларига ўхшаш қаҳва ишлаб чиқариш мақ­садида “Даму” жамғармасининг Шим­кентдаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилди.

О. Убайдуллаев хомашё танлашга ало­ҳида  эътибор берди. Сабаби, ушбу давлат хомашёлари “Ҳалол” сертификатига эга эди.

Тадбиркор “Ўрдабоши” индустриявий мин­тақасидан ижарага жой олиб, туркларнинг қадоқлаш техникасини харид қилди ва ма­ҳаллий ишчилар билан фаолиятини бошлади. 

Корхона бир ойда 5 тонна маҳсулот ёки 200 минг дона “3 в 1” қаҳвасини ишлаб чи­қармоқда. Маҳсулот Шимкент, Алмати, Қизилўрда ҳамда Тараз шаҳарларига жўна­тилмоқда.

О. Убайдуллаев Шимкент шаҳар тадбир­корларга хизмат кўрсатиш марказида “Меҳ­нат” дастури доирасида 6 фоизли имтиёзли насия олган.

Ишбилармон Олимжон Убайдуллаев маҳ­сулот миқдори билан бирга мижозлар сонини орттиришга, шунингдек, чой ишлаб чиқаришга мўлжалланган яна бир корхонани ишга туширишни режалаштирмоқда.

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2018-07-26, 11:16 666
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.