26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда 10 мингдан зиёд ёш она ҳужжатларни SMS орқали расмийлаштирган

“Фуқароларга мўл­жал­ланган ҳукумат” кор­по­рациясининг Туркистон вилоят филиали хо­дим­ларининг маҳаллий фу­қа­роларга проактив хиз­матлар кўрсатиш борасида тушунтириш ишларини мун­­­­­­­­­тазам олиб бориш­лари на­тижасида кўрсаткич мут­­тасил ўсиб бормоқда. 

Масалан, йил бошидан буён Туркистон вилоятида 10 мингдан зиёд ёш она  ча­қалоқларнинг ту­­­­­ғил­ганлиги ҳа­қи­да­ги гу­­­­­­воҳномаларни про­­актив усулда, яъни SMS-­билдириш ор­қа­ли рас­­­­­­­­­­мийлаштирган. Бу ҳақ­­­да “Фуқароларга мўл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жал­­­лан­ган ҳукумат” давлат кор­­­­порацияси” нотижорат ҲЖ Туркистон вилоят филиа­­­лининг матбуот хиз­­мати хабар қилди.

Шу билан бирга муассаса мутахассислари томонидан “Проактив ҳаётни танла!” акцияси давомида 400дан зиёд онага белгиланган хизматлар бўйича мас­­­ла­ҳатлар берилди. Проактив хизматни  фуқаролар орасида тарғиб қилиш учун бўлажак оналарга йўриқномалар со­лин­­ган ахборот варақалари тар­қатилмоқда.

Шуни айтиш жоизки, “Фу­қа­роларга мўлжалланган ҳукумат” давлат корпо­­­­­­­­­­­­­­­­ра­­­­­­­­­­­­­­­цияси оналарга бола ту­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғиш бўйича давлат хизмат­ла­­­­­­­­­­рини проактив усулда олиш лойиҳасини янги йил ара­­фасида жорий этган эди. Шундан бери чақалоқнинг туғилишига оид ва бошқа те­гишли хизматларни қайд қилиш тўғрисидаги ари­залар ота-оналар розилиги билан SMS-билдириш орқали автомат тарзда амалга оши­рилмоқда. 

Ушбу хизматлар ваколатли органларнинг ахборот тармоқ­лари орқали кўрсатилади. 

Проактив хизматдан “Мобилли фуқаролар” базасида рўйхатга турган фуқароларгина фой­­­далана олади. Буни давлат корпорациясининг ҳар қандай фронт-офисида ёки электрон ҳукумат порталидаги ало­ҳи­да хонада ИИНни уяли теле­фонга улаш орқали амал­га ошириш мумкин.

Бундан ташқари эндилик­да телефон орқали ҳисоб рақа­мини кўрсатиш йўли би­­­лан нафақаларни рас­­­мий­лаштириш ҳамда болалар боғчасига навбатга туриш имконияти бор. 

Аҳолига хизмат кўрсатиш марказига бориб келгандан кўра гувоҳномани уйга ет­казиш хизматидан фойда­ланган афзалроқ.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-07-26, 11:19 794
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.