26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мигрант тадбири давом этмоқда

хориж ишчи кучидан ноқонуний фойдаланган 38 киши жарима тўлайди

Туркистон вилоят ИИД миграция хиз­мати бошқармасининг ходимлари “Миг­рант” профилактика тадбирини ўтказди.

Мазкур тадбирнинг мақсади “Аҳоли миг­рацияси тўғрисида” қонунига риоя қилинишини таъминлаш, вилоят ҳудудида ноқонуний ишлаб юрган муҳожирларни миграция соҳасидаги қоидалар билан таништириш, жиноятларнинг олдини олиш эди. 

“Мигрант” тезкор профилактика тад­­­­­­­­­бирининг биринчи кунида полициячилар ҚР “Аҳоли миграцияси тўғрисида” Қону­нини бузган 903 фуқарони аниқлашди. Улардан 778 нафари муҳожир, 125 нафари Қозоғистон Республикаси фуқароси.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари ходим­лари шахсини тасдиқловчи ҳужжат­­лари йўқ 84 одамни аниқлаб, 127 нафар чет эл фуқаросининг Қозоғистон Рес­­­­­­­­­­­­публикасида яшаш муддатини қис­­­­­қартиришди. 

Муҳожирларни ноқонуний равишда уй билан таъминлаган 87, хориж ишчи кучидан фой­даланган 38 ҚР фуқароси аниқланиб, уларга ҳам маъмурий жазо қўлланилди.

Тадбир давомида мамлакатдан депор­тация қилиш тўғрисидаги суд қарорининг бажа­рилмаганлиги  аниқланиб, жиноий иш очилди. 

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги миграция департаменти хо­­ди­ми Серик Саинов Фейсбукдаги са­ҳи­­­­фасида меҳнат муҳожирлари ўз ҳу­қуқларини бил­магани сабабли ҳам турли муаммоларга дуч келаётганини баён қилган. “Қозоғистоннинг миграция тўғ­­рисида” Қонунига кўра, чет эл фуқароси миграция карточкасига эга бўлган тақдирда 3 ой давомида мамлакат ҳуду­дида бўлишга ҳақлидир. Бу муддатдан сўнг Қозоғистонда қолиш истагини билдирган хориж фуқароси миграция карточкасини яна 3 ойга чўздириши мум­кин. Аммо муҳожирларнинг кўплари ўз ҳуқуқларини билмагани сабабли миграция департаментидаги ходимларга пора бериш йўли билан иш битиришга ҳаракат қилади” – деб ёзади у.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-07-26, 11:23 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.