26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирхан Қўзибақ мактаби республика бўйича илғор учликда

Мақтаарал тумани Жетисай шаҳридаги Бауржан Мўмишули номидаги 6-сонли мактаб-гимназия сўнгги йилларда “Олтин белги” сони бўйича рекорд кўрсаткичларга эришиб келмоқда.

Мактабни ўтган йили тугатган 70 битирувчидан 57 нафари “Олтин белги”га даъвогарлик қилиб, уларнинг 40 нафари устозларининг умидини оқлаган. Йил сайин умумий ўртача балл кўрсаткичи бўйича вилоятда етакчилик қилиб келаётган мактаб республика бўйича олдинги учликдан тушмай келмоқда.

Таълим муассасасини 28 йилдан буён бошқариб келаётган директор Ўмирхан Қўзибақ бундай натижага эришиш кўп йиллик меҳнат самараси эканлигини таъкидлади. Таълим масканининг яна бир ўзига хослиги – бошқарув тизими янги замонга мослашган.

– ЯМТ синовига тайёрланишда, “Олтин белги” ва имтиёзли аттестатни кўпроқ олишимизнинг сабаби мактабимизда ҳафта сайин 10-11-синф ўқувчилари  синовдан ўтказилади. Паст балл тўплаган ўқувчилар билан якка иш олиб борилади. Йил сайин фан ўқитувчилари тестни янги саволлар, янги вариантлар билан тўлдириб боришади, – дейди мактаб директори Ўмирхан Қўзибақ.

Мактаб-гимназиянинг яна бир ўзига хослиги – математика фанини ўқитишга алоҳида эътибор берилади. Бу – фақат шу фанга устунлик бериш эмас. Математика орқали  бошқа дарсларни ўқитиш сифатини ҳам ошириш мақсад қилиб қўйилган. Бу таълим муассасасини “Мақтааралнинг олтин мактаби” дейиш ҳам мумкин.

Бауржан Мўмишули номидаги мактаб-гимназияни кўп йиллардан бери изланувчан, новатор устоз Ўмирхан Қўзибақ бошқаради. Чорак асрлик педагогик тажрибага эга директорга ҳозир бутун Жануб минтақаси ҳавас билан қарамоқда. Бу ердаги ўқитувчилар Кембриж услуби бўйича махсус тайёргарликдан ўтиб, ўрганганларидан ўз фаолиятида фойдаланишмоқда.

 

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-05-29, 13:04 869
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.