26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ғалабалар бардавом бўлсин!

Ушбу ҳафтада жамоаларимиз Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигаси иккинчи босқич саралаш ўйинларини муваффақиятли бошлади. Европа яшил майдонларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган “Астана” ўз майдонида Даниянинг “Митьюллан” жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Жамоамиз биринчи таймни кескин ҳужумлар билан бошлади. 31-дақиқага келиб, ушбу ҳужумлар ўз самарасини берди. “Астана”нинг венгриялик ярим ҳимоячиси Ласло Кляйнхайслер узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганда яна Ласло Кляйнхайслер узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди. Эслатиб ўтамиз “Астана” жавоб ўйинини 1 август куни меҳмонда ўтказади.

“Қайрат” ғолиб

Алматининг “Қайрат” жамоаси саралаш ўйинлари иккинчи босқич доирасида Голландиянинг “Аз Алкмаар” жамоасига қарши майдонга тушди. 

Алматидаги “Марказий стадион” мухлислар билан тўлиб тошди. “Қайрат” футболчилари жуда кучли рақиб билан ўйнашига қарамай, кучли ўйин намойиш этиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 12-дақиқада Адеринсола Эсеола Месси услубида гол киритиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз устунлик қилди. 50-дақиқада Эсеола иккинчи голини киритиб, жамоамизнинг ишончли ғалабасини таъминлади. Жавоб учрашуви 2 август куни бўлиб ўтади. 

“Тобол” омадли жамоа

Қўстанайнинг “Тобол” жамоаси иккинчи саралаш босқичини омадли бошлади. 

“Пюник”га қарши ўтказган учрашув қўстанайликларга қийинчилик туғдирмади. 49-дақиқада Максим Федин узоқ масофадан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 80-дақиқада “Ордабасы”нинг собиқ футболчиси Азат Нурғалиев дарвозабоннинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. “Тобол” ўйинни ушбу ҳисоб билан якунлаши мумкин эди, аммо, 90-дақиқада рақиблар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. 

Жавоб учрашувларида барча жамоаларимизга омад тилаймиз! 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2018-07-27, 19:32 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.