26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фарзандингиз мактабга отланса...

Бошланғич синфларда сумкаларнинг оғирлиги қандай бўлиши керак!

ҚР Соғликни сақлаш вазир­­лиги Ижтимоий соғликни сақ­лаш қўмитаси раиси Жан­дарбек Бекшин ўқувчиларга мўл­жал­ланган мактаб сумка­ларининг андозалари ҳақида маълумот берди. 

– Бир неча кунлардан сўнг ота-оналар болалари учун мукаммал сумка излай бошлайди. Баҳоси, сифати, ташқи кўриниши – шуб­ҳасиз, танлашда муҳим белгилар. Асосийси, улар фарзандингиз соғлиги учун хавфсиз бўлиши лозим. Биринчидан, боланинг умуртқа поғонаси ва елкасига оғир­лик тушмайдиган сумка танлаш керак. Шунингдек, сумка елка белбоғларининг кенг ва юмшоқ матолардан тикилган бўлиши бола саломатлиги учун муҳим. Унинг ҳажми ва оғирлиги боланинг бўйи ҳамда ёшига тўғри келиши, рюкзакларнинг бўш пайтидаги оғирлиги эса 1 кг.дан ошмаслиги керак, – деди Ж. Бекшин.

Унинг таъкидлашича, 1-4 синф ўқувчилари учун ҳар бир китобнинг оғирлиги 300 грамм, 5-6 синфлар китоби 400 г., 7-9 синфларда 500 ва юқори синф ўқувчилари учун 600 граммдан ошмаслиги шарт. Сумканинг тасмалари, қопламаси ҳаво ўтказувчи матодан бўлиши керак. Бу боланинг орқасини иссиқ кунларда терлаб кетишдан сақлайди. 

– Биз дарсликлар оғирлигини доим назорат қилиб турамиз. Ўтган йили 86та дарслик тек­ширилди ва улардан икки­тасининг оғирлиги ги­гиена та­лаб­ларига тўғри кел­­­­­мас­­лиги аниқланди. Ҳатто, уларда сан­­­­­­­­­­­­­тария хулосалари ҳам йўқ. Шу сабабли дарсликлар оғир­­­ли­­­­­­гини мувофиқлаштириш бў­­йи­ча кўрсатма берилди, – деди Жан­­­­дарбек Бекшин.

Қўмита раиси китоблар оғир­­­лиги белгиланган меъёрдан ортиқ бўлса, болада сколиоз, остеохондроз ва бош­­­­­­­­­­­­­­­қа касалликлар келиб чи­қи­­­­­шини алоҳида таъкидлади. Му­тахассисларнинг тавсиясига кў­ра, ичидаги нарсалар билан бирга мактаб сумкасининг энг мақбул оғирлиги бола умумий вазнининг 10-12 фоизини ташкил этиши керак экан.

Мактаб ўқувчисининг ёшига қараб тўлдирилган сумканинг оғирлик кўрсаткичларини мута­­­­­­­­­хассислар қуйидагича белгил­­аш­ган.

6-8 ёш – 2 кг.гача;

9-13 ёш – 3 кг.гача;

14 ёш – 5 кг.гача; 

15-16 ёш –6 кг.гача.

Д. САЪДУЛЛАЕВА. Тасвир Uza.uz сайтидан олинган., 2018-07-27, 19:40 782
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.