26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қалбаки ҳужжатлар фош бўлди

Туркистон шаҳрида вилоят ҳоки­ми иштирокида маҳаллий ижро органларининг 2015-2017 йиллари ер участкалари бериш, фойдаланиш ҳамда сегментациялашда ер қонун­ларига риоя этилишига доир текши­рувлар натижалари бўйича вилоят прокуратурасининг ҳайъат мажлиси ўтди, деб хабар беради Жанубий Қозоғистон вилоят прокуратураси. Мажлисда ҳокимликларнинг ер му­­­носабатлари соҳасидаги ишлари тегишли даражада бажарилмаётганлиги, ер участкалари бериш вақтида кўплаб қонун­бузарликларга йўл қўйилганлиги қайд этилди. Расмийлаштирилган қал­баки ҳужжатлар асосида Сайрам ту­манида ер қонунчилиги талаблари сақланмай, 50 гектар ер участкаси 400та хусусий уй қурилиши учун бўлиб бе­рилган.

Туркистон шаҳрида ерни кимошди савдоси ва танловлар орқали со­тиш бўйича комиссиянинг қалбаки прото­коллари асосида майдони 100 гектарни ташкил этадиган 130дан зиёд участка ноқонуний расмийлаштирилган. На­тижада давлатга 700 млн. тенгедан зиёд зарар келтирилган. Бугунги кунда юқорида қайд этилган маълумотлар бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний берилган ер­ларни давлат тасарруфига қайтариш чоралари бошланди. Жорий йилнинг олти ойида прокурорлар қабул қилган қарорлар натижасида 73 шахс турли даражада жавобгарликка (интизомий, маъмурий) тортилди, кадастр қиймати 1 млрд. тенгелик 19 мингдан зиёд ер участкалари давлатга қайтарилди.

Ҳайъат йиғилишининг натижалари бўйича маҳаллий ҳамда ваколатли давлат органларига ер соҳасидаги қонунчиликни таъминлаш йўналишида аниқ вазифалар берилди.

Мухтабар ҚАНОАТ қизи., 2018-07-27, 19:48 787
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.