26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Укоша ота мақбараси ободонлаштирилади

Укоша ота мақ­бараси ва қудуғи ҳақида тур­ли афсоналар мавжуд. Йил­­­­нинг қайси мавсуми бўли­шидан қатъиназар, бу ер­га келувчиларнинг кети узил­майди. 

Зиёратчилар сафи ҳам йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Тарихий масканга фақат қозо­­­­­­­­­­­ғистонликларгина эмас, кўп­лаб хорижлик туристлар ҳам ке­лишади.

“Ҳазрат Султон” давлат та­­­­­­­­­­ри­­­хий-маданий қўриқхона музейининг таркибига ди­ний-маънавий ёдгорлик си­­фатида кирган, умумий май­дони 90 гектарни ишғол этган Укоша ота мақ­бараси ва қудуғига борадиган йўлга ас­фальт тўшалиб, ободонлаштириш иш­лари жонлантирилди, деб хабар қилади “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-ма­даний қўриқхона-музейининг матбуот хизмати.

Зиёратчилар учун махсус дам олиш жойлари тартибга келтирилди.

Бугунги кунда “Ҳазрат Султон” қў­­риқ­хона-музейи тасарруфида 98та диний-маънавий маскан ва ёдгорлик бор. Улар­нинг ҳар бири ўз тарихи ва афсоналарига эга. 

– Бизнинг асосий мақсадимиз – Эл­­боши Нурсултан Назарбаевнинг “Ке­­­­­­­­­­­­­­­­­лажакка йўлланма: маънавий ян­­­­­­­ги­ланиш” дас­турий мақоласи доирасида кўҳна, та­­­ри­­­хий жойларни тарғиб этиш, – дейди му­зей директори Н. Ахметжанов.

 Элимизда туризм соҳасини ривож­лантириш, келувчилар қизиқишини орт­тириш мақсадида тарихий жой­ларнинг кўриниши ва қиёфасини ях­шилаш, аҳо­лига қулай шароитлар яратишга йўнал­тирилган ишлар олиб борилмоқда.

– Шу мақсадда Укоша ота мақбараси ва қудуқ ҳудудига электр тармоғини тортиш, ичимли сувга мўлжалланган қу­­дуқ ковлаш, ободонлаштириш ва кўка­­­­ламзорлаштириш каби қатор маса­лалар кун тартибида турибди, – дейди “Ҳазрат Султон” музейи директори Нур­­­бўлат Ахметжанов.

М. УСМОНОВА, 2018-07-27, 19:50 297
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.