26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаб ўқувчилари учун “Ўлкашунослик” дарслиги чиқарилади

Туркистон вилоятининг минтақавий коммуникациялар хизматида “Маънавий янгиланиш” дастурининг ижроси юзасидан брифинг ўтказилди. Унда вилоят лойиҳавий идораси етакчиси Бақитжан Аширбеков дастур доирасида амалга оширилган ишларни санаб ўтди.

Ҳозирги кунда вилоятда “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида “Тарбия ва таълим”, “Маънавий хазина”, “Атамекен”, “Ахборот тўлқини” кичик дастурлари бўйича 46та лойиҳа, 168та тадбир тайёрланиб, амалга оширилмоқда.

“Намунали бир соат” лойиҳаси доирасида ўтказилган тарбиявий аҳамиятга эга тадбирларда миллий қадриятлар тарғиб қилинди. Тадбирда ўқувчиларнинг жамият билан муносабатларини мустаҳкамлашга, дунёқарашини кенгайтиришга йўналтирилган таълимий мунозара авж олди.

Онлайн усулидаги тарбиявий тадбир ҳар ўн кунликда машҳур шахслар иштирокида мунтазам ўтказилади.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Маданият арбоби, давлат “Дарын” мукофотининг соҳиби, оқин Бекарис Шўйбеков қатнашиб, онлайн тартибда, бир вақтнинг ўзида 67 260 ўқувчига тарбиявий соат ўтди. 

“Ўлкашунослик” фани бўйича вилоят анжумани уюштирилди. “Маънавий янгиланиш” ғояси асосида ўтган ушбу йиғилишда янгиланган таълим мазмунига кўчиш шароитида илмий тадқиқотлар натижалари ҳамда тарих ва ижтимоий фанларни ўқитиш усуллари баҳам кўрилди.

Келгусида “Ўлкашунослик” фани бўйича ўлкашуносларнинг энг яхши дарс намуналарининг жамғармаси ташкил этилади. Видеосабоқлар тайёрланиб, вилоятдаги мактабларда жорий этилади.

– Вилоятнинг тарихи билан тўлиқ таништириш мақсадида 2018-2019 ўқув йили учун 5,-6,-7-синфларга мўлжалланган “Ўлкашунослик” дарслиги чиқарилмоқда. Йил бўйи мазкур йўналиш бўйича “Туғилган ерга таъзим” акцияси тизимли турда юритилиб, унда вилоят бўйича 11 000га яқин ўқувчи қатнашди. Улар ўз ўлкасининг тарихи билан танишиб, туғилган ерга бўлган ватанпарварлик туйғулари кучая борди, – деди, Б. Аширбеков.

“Абай донишмандлиги” лойиҳаси бўйича 1038 мактабда “Абай олами” клуби ташкил этилган. Бугунги кунда клубга 20 760 ўқувчи аъзо. Вилоят миқёсида тадбир ташкил этилиб, туман ва шаҳарлардан фаоллиги билан ажралиб турган 30 ўқувчи саралаб олинган эди.

8-24 июнь оралиғида Туркистон вилоятидан энг яхши 30 ўқувчи Семей шаҳридаги Абай Қунанбайули туғилган ўлкага саёҳат қилиб қайтди.

Танишув сафари Абай дафн этилган муқаддас жой – Жидебайдан бошланди. Шу ердаги Абай қўриқхона музейидаги қимматли экспонатлар билан танишишди. Шундан сўнг Мухтар Ауезов, Бўрли музейларига, Абай, Шакарим қабрларига, амфитеатрга, Кушикбай ота булоғи, Енлик-Кебек мақбараси, Абай туманидаги Қораовул қишлоғидаги Қунанбай Ўскенбайулининг ёдгорлигига бордилар. Шарқий Қозоғистоннинг табиати ва маданиятини, муқаддас жойларини томоша қилиб, ватанпарварлик тарбиясини олган ўқувчилар буюк шоирнинг мероси билан чуқур танишиш чоғида ўта таъсирланганларини яширмадилар.

“Янги гуманитар таълим, қозоқ тилидаги 100 янги дарслик” лойиҳаси доирасида бу йил фалсафа, социология, психология, иқтисод, менежмент, диншунослик, лингивистика, маданиятшунослик, антропология, журналистика соҳалари бўйича ОЎЮ талабаларига мўлжалланган 18та дарслик таржима қилинди. Ҳозирги пайтда яна 30та китоб таржимаси давом этмоқда. Бу дарсликлар ОЎЮ талабаларига мўлжалланган. Сотувда йўқ. Дастлабки 18та дарслик 10 минг нусхадан чоп этилиб, 110та олий ўқув юртига бепул тарқатилди. Туркистон вилоятига 16 000 дона китоб берилган. Ҳозир ўқитувчилар ва профессорлар, соҳа мутахассислари янги китобларни 2018-2019 ўқув йилининг дастурига киритишга мўлжалланган услубий қўлланмалар тайёрлашмоқда. Шу билан бирга, дарсликларнинг электрон нусхаси тайёрланиб, у Қозоғистоннинг очиқ университети – ореnU.kz платформасига юкланди. Кўпчилик шу ердан ўқий олади. Шунингдек Миллий таржима бюроси ҳар китоб асосида алоҳида-алоҳида 20 дақиқали видеомаърузалар тўпламини суратга олмоқда.

Туркистон вилоятининг муқаддас, хосиятли қадамжолари ҳақида ривоят-афсоналар тўпламини чиқариш учун вилоят бюджети ҳисобидан 5 млн. 580 минг тенге маблағ ажратилиб, бугунги кунда “Жанубнинг муқаддас қадамжолари: афсоналар” номли 300га яқин тўплам чиқди.

Лойиҳавий идоранинг муҳим ташаббусларидан яна бири – “Олтин уям” лойиҳаси бўйича 9 980 000 тенгелик ишлар бажарилиб, ҳар бир фуқаронинг туғилган ўлкага бўлган ҳурмати ўз натижасини берди. Яъни мактабни бир неча йил бурун тамомлаган ўқувчилар ўзлари таълим олган даргоҳни ободонлаштириш ҳамда техника базасини яхшилашшга қўллов кўрсатдилар.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-07-27, 20:00 811
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.