26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Пиллачилик қайта тикланмоқда

Вилоятда тут дарахти ўтқазилиб, ипак газлама ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Байдибек туманида тутзор барпо этилиб, ипак газлама ишлаб чиқаришга бел боғлашган. Тадбиркор Султанбек Бакиров маҳаллий аҳолини ушбу касбни ўзлаштиришга жалб қилмоқда. Жорий йилнинг ўзида у 600 одамни иш билан таъминлашни режаламоқда.

– Тутзор орқали оилавий пудрат очиш мумкин. Иқлими қулай жанубда 1 гектар ерга экилган тутдан 1 млн. тенгегача соф даромад олиш имконияти бор. Агар унга қўшиб, ипак қурти ўстириб, маҳсулот ишлаб чиқарадиган бўлсангиз, яна 1 млн. тенге фойда кўриш мумкин. Фақат эринмасдан ишлаш керак. Агар бу минтақада ушбу касбни ёппасига йўлга қўядиган бўлсак, маҳсулотларимизни Шарқий Европа, Жанубий Корея ҳамда Хитойга сотиш имконияти бўлади. Чунки, бундай маҳсулотга ушбу элларда эҳтиёж жуда катта, – дейди Султанбек Бакиров.

Тадбиркор туман раҳбарлари билан тузилган шартнома асосида 55 гектар ер олиб, ундан 20 гектарига 140 минг туп тут кўчатини экиб, ипак қурти боқиш билан шуғулланиб келмоқда. Гектаридан 50 тоннагача барг ундирилади. Йилига тўрт марта барг йиғишга бўладиган тутнинг бу турини ҳамюртимиз хориж олимлари билан бирга ишлаш давомида ўйлаб топган. Барги мўл янги маҳсулотга “Нурли ер” номини берибди. Ўсимликларни чатиштириш натижасида кашф қилинган бу тут дарахти кўкламги совуққа чидамли. Барг ейишдан бошқасини билмайдиган минглаб ипак қуртлари дастлаб кичкина 40 граммли қутиларда ўстирилади. Уларнинг дастлабки оғирлиги 30-40 граммдан ошмайди. Вақт ўтиб, қобиқларини ташлаб, 70 бараваргача каттаяди. Ҳозирча тадбиркор баргнинг ҳар килосини 20-22 тенгедан қабуллаётганини яширмади. Шу барг билан озиқланган ипак қуртлари ишлов берилмаган ипак чиқаради. Уни ипга айлантириб, тўқиш ишларини амалга ошираётган тадбиркорнинг маҳсулотлари харидоргир. Бу касб билан шуғулланувчилар сони йил сайин ортмоқда.

 

  

М. АБДУРАИМОВА., 2017-05-29, 13:05 214
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.