26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Товламачилик доираси кенгаймоқда

Охирги вақтларда кенг тарқалаётган янги бир кўриниш юза­сидан  тадқиқот юритдик. Товламачиликнинг юзлаб турлари пайдо бўлиб, унинг қурбонлари сони ортиб бормоқда. Интер­­нет саҳифаларидаги хабар­лар­ни ўқиган одам ҳайратдан ёқа ушлайди. 

«Товламачилик билан уйни тортиб олмоқчи бўлган зўравонлар  қўл­­­­­­­­­­га олинди», «Автомобиль саноатида уюшган жиноятчилик, тов­­­­­­­­­ла­­­­­­­мачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кет­­­­­­­­­­­га­­­ни тан­­­­­қид қилинди», «Қозоғистон ватанида товламачилик учун қиди­­­рила­­­­ётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилади. 

Бу ҳақда Остона прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди», «Тадбиркордан товламачилик қилиб пул ундирмоқчи бўлганлар уш­ланди», «Товламачилик билан шуғулланган 18 кишилик жино­­­ий гу­­­руҳ қўлга олинди. Гуруҳ аъзолари мижозларни олинган тасвир­­­­ларни маҳалласига, оиласига, иш жойига етказаман, интернетга чиқа­риб  юбо­раман, деб шантаж қилишган» ва ҳоказо. 

Бу каби воқеалар Шимкентда ҳам тез-тез содир бўлмоқда. Улар­дан бири ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз.

­Шимкентда бошпана қуриш учун ер олиш осон эмас. Шунинг учун шаҳардан ер олиб бераман, деб одамларнинг пулини олиб, чув тушириб кетаётганлар  ҳам оз эмас. 

Идорадаги товламачи 

Ҳикоямиз бош қаҳрамони – 40 ёшдаги Тайжан Ўлжабаев. У таниши  Манзурани учратиб, ер қўмитасига ишга киргани, энди истаган  одамга ер участкаси олиб бериш қўлидан келишини айтади.  Ман­­­­­­­­­­зура бу хабарни анчадан бери ўғил­­­­ларига, участка ололмай  юрган қўшниси Олтинойга етказади. 

У эртасигаёқ Тайжанга учрашиб,  сўраган 4 минг долларини олиб келиб беради. Эҳтиёт чорасини кўриб, Тай­жанга тилхат ёздириб, уни нотариус орқали расмийлаштириб олади. Орадан бир ой ўтиб, Тайжан Олтинойга қўнғироқ қилади. Баъзи бир муаммолар пайдо бўлгани, ер участкаси олиш учун яна икки минг доллар кераклигини айтади.  Аёл шу куни банкка бориб, уйини гаровга қўйиб, кредит олади ва  пулни «ҳожатбарор»га келтириб беради. Шундан кейин Олтиной  Тайжанга тез-тез қўнғироқ қилиб туради. 

Лекин кўп ўтмай, у билан  боғлана олмай қолади. Дарҳол Манзураникига кириб, Тайжаннинг ер олиб беришига ишонмаслигини айтади. Манзура уни Тайжаннинг идорасига олиб боради. Тайжан телефони  бузилиб қолганини, бир ҳафтадан кейин «Туран» мавзесидан  участка олиб беришини айтади. Бир ҳафтадан кейин Олтиной эри  билан бориб, Тайжандан пулини қайтариб беришни талаб қилади.  Тайжан пулни ишончли одамларга бериб қўйганини, бир ҳафта ичида участка олиб беришини айтиб, уларни кузатиб қўяди.  

Айтилган муддатда эр-хотин ке­либ, тузоққа илинишганини пайқаб  қо­лишади ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш орган­­­­ларига мурожаат этишади. Полиция ходимлари бу ишни ўрганиб, Тайжан товламачиликни бошлаганидан буён ўнлаб одамларни чув туширганини аниқлашади. Ер участкаси олиш илин­жида юрганларни идо­расига чақириб, шаҳарнинг бош режасини кўрсатар, улардан Шимкент­­­­­­­­­нинг қайси нуқтасидан ер олишни иста­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­шини сўрар экан. Харитага шаҳар мав­­­­­­­­­­­­­­­зеларидаги участкаларнинг баҳоси ёзилган.

Масалан, «Асар» мавзе­сидаги участ­­канинг баҳоси 1 млн.650 минг тенге, «Нурсат»дагиси – 2 млн. тенге ва ҳоказо.

Бугун Тайжан Ўлжабаев панжара ортида.

Опа укасини судга берди

Ўткир (исм-фамилиялар ўзгарти­рилган)нинг ҳам туппа-тузук “Приора”си  бўлса-да, кўнгли “Нексия”ни тусаб қолди. Шунинг учун якшанба куни машинасини бозорга ҳайдаб борди. Харидор ҳам тезда топилиб, машинани сотгач, бозор айланди. Аммо кўнглига ўтирадигани учрамади. Эскироғи ёқмади. Янгиси эса қимматлик қилди. Ноилож ортига қайтди. Йўлда таниши учраб, бироз суҳбатлашди.

– Буни қаранг-а, кунимга яраб турган машинам бор эди. Алмаштираман, “Нексия” оламан, деб, бозорга олиб чиқ­­­­­қан эдим, дарров сотилди-кетди. “Нек­­­сия”ларнинг бўлса, биронтасиям ёқмади. Энди нима қилсам экан?

– Шунгаям бошингизни  қотириб ўтирибсизми? Менинг танишимда бор.

Хоҳласангиз, учраштириб қўяман.

– Яхши бўларди…

Уч кундан кейин Жамшид Ўткир   билан учрашди.

Машинам янги, ҳали минилмаган. 7500 долларга сотаман. Шундан ҳозирча 3 мингини берасиз. Кейин паспорт би­лан ҳайдовчилик гувоҳномасининг  нус­хасига қўшиб иккита суратингизни ҳам ола келасиз. Насиб қилса, икки кунда сизга расмийлаштириб бераман. Ана ўшанда пулнинг қолганини берасиз-у машинани ҳайдаб кетаверасиз. Хўш, қалай, розимисиз?

У айтган нарсаларни олиб келиш учун уйига жўнади. Кўп ўтмай қайтиб келиб, ҳужжатлар билан пулни топширди. Фақат ўзининг ҳайдовчилик гувоҳномаси айни дамда ёнида эмаслиги туфайли ўрнига жияниникини берди.

Орадан бир ҳафтача ўтгач, Жамшид қўнғироқ қилди. Унинг айтишича, авто­машинани олиб келаётганида симёғочга уриб олибди.  Салондан бошқа машина олиб беришини, шунинг учун пулнинг қолганини ҳам олиб келишни сўради. Ўткир шу заҳоти 4500 долларни олиб, Жамшиднинг ҳузурига йўл олди. Жамшид ундан пулларни санаб олдию тез кунда қўнғироқ қилишга ваъда бериб, ғойиб бўлди. Ўткир  бўлса, қачон машиналик бўлар эканман, дея ширин хаёллар оғушида юраверди.

Пул – қўлнинг кири, деб таъриф­­­­лаганларича бор. Қанча кўп бўлса ҳам ишлатгандан кейин етмас экан. Жамшиднинг Ўткирдан олган пулни қандай ишларга сарфлагани фақат ўзигаю Худога аён. Аммо нима бўл­ганда ҳам машина олиб бериш учун сарфламагани аниқ эди. Хуллас, улар­нинг учрашувидан уч ой ўтмай туриб, пулнинг чўғи камайиб қолди. Энди Жамшиднинг боши қотди. Бир томондан Ўткир машинани қачон олиб берасан, дея тиқилинч қилса, иккинчи томондан катта-катта ишлатиб ўрганиб қолган эмасми, чўнтагининг бўшаётгани унга алам қила бошлади. Шундай кунларнинг бирида таваккал, дедию опаси Раънога дилини ёрди:

– Биласизми, шу кунларда бир-иккита муаммолар пайдо бўлиб, пулдан озроқ қийналиб қолдим. Шунинг учун сиздан ёрдам сўрамоқчийдим. Бериб турасизми?

–  Бу нима деганинг, ука? Сенга йўқ деб бўладими? Йиғиб қўйганим бор. Қанча керак ўзи?   

– Қанча бера оласиз?

Айтмоқчи, пулларимнинг ҳаммаси доллар. Бўлади, десанг, уч минг атро­­фида бериб туришим мумкин.

– Раҳмат сизга, тез кунда қайтара­­ман…

Тез кунларда опаси пулини сўраб келди. 

–  Пулингизнинг бир тийинини ҳам ишлатганим йўқ. Ҳаммаси турибди. Хоҳ­ласангиз, сизга машина олиб бери­шим мумкин. Нима дейсиз?

–  Ростданми? Аммо билиб қўй, менга эскиси керак эмас. Иложини қилиб за­воддан янгисини олиб берсанг, жон дердим.

– Албатта, янгисини олиб бераман. Фақат машинага етадиган пулингиз  борми, ўзи?

– Янги машина қанча туради?

– Шу кеча-кундузда билмадим. Буни-ку, аниқларман-а, пулингиз  борми, ишқилиб? Борини беринг, қолганини ўзим қўшаман. Шу баҳонада янги машиналик бўлиб қоласиз. 

Орадан уч ой ўтиб, опа укасини судга берди. Жамшиднинг аризаси ҳам судда кўрилди.

Ушбу жиноят ишини кўриб чиққан суд  товламачига қилмишига яраша жазо тайинлади.

Мақолани бир блогернинг хулосаси билан якунламоқчиман:

“Кейинги пайтларда одамлар ора­­­сида товламачиларга алданиб қолган, бор-будидан айрилиб, тўрт томонга чопиб юрганлар ҳақида тез-тез эши­тиб қоляпмиз. Тўғриси, шу вазиятга тушганларга рўпара келсам, мен тов­ламачини эмас, ўша товламачига «или­ниб» қолган одамлардан кўпроқ жаҳлим чиқади. 

Ҳақиқатан ҳам, ўз қўллари билан топган-тутганини тутқазиб юбори­шади-ю, сўнг орқасидан «шўрлик» тов­­­­ламачини қарғаб, гўрига ғишт қа­­­­­­лаб юришади. Бу қайси мантиққа тўғ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ри келади?! Бундоқ ўйлаб қара­ган­­да, товламачи ўғри эмас-ку, тў­ғри­­­ми? Менимча, танимаган-бил­ма­­­­­ган кишисига пул бериб, ортидан тов­­ламачига алдандим, одамлар Ху­додан ҳам, бандасидан ҳам қўрқмайдиган бўлиб кетишибди, деган гапларни га­­­­пириб юрганлар мулоҳазаларимизни чуқурроқ мушоҳада қилиб кўрадилар ва тегишли хулосага келадилар”.

 ***

Товламачиликнинг бу турлари но­қо­нуний ва ноинсоний йўл билан бо­йишни мақсад тутган бўлса, қуйидаги тов­­­­­­­ламачилик разиллик – қотилликни кўзлаган.

Телефон қўнғироғи жиринглади, уни мактаб ёшига етмаган қиз кўтарди ва уйда ҳеч ким йўқлигини айтди. 

– Биз газ идорасиданмиз, – деди нариги томондаги овоз. – Газнинг соз­лигини текширяпмиз. Шунинг учун сен ҳозир бориб, газнинг ҳамма қулоқларини бура. 

Бироздан кейин қизчанинг овози эшитилди.

– Бурадим.

– Яхши. Энди бориб, ётиб ухла. 

Товламачилик, фирибгарлик мав­зусига бағишланган мақолаларни мун­тазам бериб бориш ниятидамиз, шунинг учун фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.                                 

 

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2018-07-31, 14:27 193
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.