26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тўйларимиз оғриқли нуқтамизга айланмасин

Янгича урфларнинг пайдо бўлиши кўпчиликни ҳайратга солмоқда ва нафратлантирмоқда. Аввалги тўйларимиз жуда шинам, ажойиб ўтиб юрган эди. Аммо кейинги пайтларда беъмани кўринишлар, ўзбекка ва ислом урфига зид бўлган қилиқлар тез-тез учрамоқда. Бу кўринишлар қандай пайдо бўлмоқда ёки қаердан келмоқда? 

Тўйлар ҳақида ОАВда қатор мақолалар ёзилмоқда, фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Лекин шунга қарамай бачкана, беъмани кўринишлар, чунончи, ўзбек тўйларида – куёв сотди, йигит улфатларига белбоғ боғлаш, 200та рўмолча бериш (битта кам бўлса олмайди), 100та тухумни пишириб, ичимликлар бериш давом этмоқда. Базм оқшомида куёв жўранинг 16та мусиқага ўйнаши, келин-куёвга шампан ичириш, булар етмаганидай, энди чироқни қоронғилатиб, келиннинг қайнота билан, куёв йигитнинг қайнона билан вальс тушишига нима дейсиз? Бу одат қаердан келди? Вальс тушаётган қайнота, қайнона қаёққа қараяпти? Наҳотки улар мусулмончиликни унутган бўлса? Бунинг оқибати нима бўлади? Ўзга миллат вакиллари ўз урф-одатларини сақлаб, қадрлаб келишмоқда. Ҳеч қандай ўзгариш, бемаъни бачкана одатларни урфга киритмаяпти. Фақат бизнинг орамизда янгича кўринишлар пайдо бўлмоқда. Ёки ривожланишда бошқа мамлакатдан ўзиб кетдикми? Ахир булар урф-одатларимиз, ўтмишимиз, тарихимизга, ота-бобомизга ҳурматсизлик ҳисобланади. 

Бу тўқликка шўхликми ёки фарзанднинг ота-онасига ўз ҳукмини ўтказишими? Кўп йиллардан буён келаётган урф-одатларимизни оёқ ости қилиш, ўзга эллар урфини қабуллашини билолмай ҳайрон ҳасратдамиз. Бунга асосий сабабчи ўзимиз – ота-оналаримиз. Фарзандимизнинг бемаъни талабларини сўзсиз бажарамиз, тутуриқсиз ишларига кўз юмамиз. Оқибатда улар кўнглига келганини қилади. "Қўявер, ҳаётда бир марта уйланади", деб эркалатиб, тантиқ қилиб қўйганмиз. Бир мақолада ўқидим: куёв йигит жўралари, келин дугоналари билан тўй куни тоққа чиқишибди. У ҳам етмаганидек, тош юклайдиган трактор(погрузчик) чўмичига ўтириб, қишлоқни айланишибди. Хўш, келин-куёв бахтли бўлиб кетишадими? Бу урфимизга зидку. Ҳар қандай тўй-маърака маълум қоидалар доирасида бўлиши керак-ку. Ота-оналар кўра-била туриб, уларнинг бу ҳаракатларини тўхтатишмаяпти. Бу лоқайдлик оқибати нима бўлишини тушунишмаяпти, шекилли.

Ҳурматли ота-оналар, кўзимизни каттароқ очайлик! Ёшлар билан вальс тушиш ўрнига уларга ўзбекона урф бўйича тарбия берайлик, мусулмончиликдан четга чиқиб кетмайлик. Бу бемаъни одат – калтафаҳмликдан бошқа нарса эмас.

Чегарани билмасак, жарликка тушиб кетишимиз тайин. Ўзимиз ортимиздан келаётган фарзандларимизга ўрнак бўладиган камтарин, ихчам, файзли тўйлар қилиш ўрнига бачкана қилиқлар билан тўй ўтказаяпмиз. Бунга бизни ким мажбур қилаяпти? Тарихини, урф-одатини билмаган миллат ўзлигини йўқотиши мумкин. Ана шу нарсадан сақланишимиз керак, азизлар!

Абдужаббор АҲМЕДОВ, жамоатчи мухбир, 2018-07-31, 14:44 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.