26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Спорт – оммага!

Савоб ишнинг катта-кичиги бўлмайди, деган ибора бор. Унинг замирида жуда катта маъно ва мантиқ яширинган. Миллатдошларимиз орасида у ёки бу соҳада савоб ишларга қўл урганлар сони талайгина. Жумладан, Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги Кўктерак аҳоли манзилида мана, бир қанча йиллардан бери ёшларга беминнат хизмат кўрсатиб келаётган спорт мажмуаси (унинг асосчиси ва бунёдкори таниқли тадбиркор, спорт шайдоси Мирғани Маҳкамбоев) базасида жорий йилнинг февраль ойидан футбол ва волейбол бўлимлари очилган эди. 

Даҳанинг ёш, ўзига талабчан, ишбилармон, таниқли футболчиси, ўз вақтида ЖҚВ “Ордабасы” футбол жамоасида тўп сурган, Қозоғистон терма жамоаси сафида Италиядаги Халқаро турнирда қатнашган, шу кунларда 

З. Ҳусанов номли мактабда ёшларга жисмоний тарбиядан сабоқ бериб келаётган Ирисмат Турсиметов бу ерда 5-11 ёшдаги ўғил болалар учун ўқув машғулотларини бошлаб юборган. 150дан зиёд мактаб ёшидаги болалар эрталаб соат 8.30дан то 13.00га қадар, ҳафтасига беш марта дарсларда иштирок этишади.

Спорт мажмуасида машғулотларни таниқли футбол тренерлари Баҳром Ҳожиметов, Ирисмат Турсиметов, Зоҳиджон Йўлдошев ҳамда волейболдан Зиёбек Ҳусанов ва Шерали Султоналиевлар ўтказишади. Болаларнинг бу масканда шуғулланиши, спорт маҳоратини ошириши, вақтида овқатланиши, чўмилиши учун қулай шароитлар яратилган. Ёш спортчиларнинг машғулотларга ўз вақтида етиб келишлари учун махсус автобус ҳам ажратилган. 

– Бу савоб ишимиздан кўзланган асосий мақсад, – дейди, ташкилотчи Ирисмат Турсиметов. Сайрам ва Бозорқопқа даҳаларидаги мактаб ўқувчиларининг спорт билан мунтазам шуғулланишларига имкон яратиш, ёшларни келажакда ажойиб спортчилар бўлиб етишишларига йўл очиб беришдан иборат. Шу мақсадда спорт мажмуасида қўшимча қум устида волейбол ва футбол майдончаларини барпо этишни ҳам бошлаб юбордик. 

Машғулот ташкилотчилари, албатта, ўз иш фаолиятларида фахрий устозлардан маслаҳат ва фотиҳа олиб туришади. Бу борада даҳадаги спорт фахрийларидан Толибжон Фозилов, Али Гусейнов, Шопўлат Эшпўлатов, Ҳасан Маҳкамбоев, Холмурод Йўлдошев, Мирғани Маҳкамбоев, Абдурасул Аҳмаджонов, Алишер Сотволдиев ҳамда домла-имом Ғайрат Эргешовларнинг яхши ният ва истаклари ижобат бўлғай. 

Ёшларимиз яхши ишга қўл уришган, аммо унинг келажаги, натижалари нафақат уларга, балки спорт ишқибозлари, ота-оналар ва спорт соҳасининг мутахассисларига ҳам боғлиқ деб ўйлаймиз. 

И. ТОЖИБОЕВ, 2018-07-31, 14:46 193
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.