26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ШИМКЕНТДА БАДИИЙ ГИМНАСТИКАДАН Халқаро турнир бошланди

Шимкент шаҳрида бадиий гимнастикадан Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси Алия Юсупова соврини учун  VII халқаро турнирнинг очилиш маросими ўтди.

Ушбу мусобақада Исроил, Қирғизистон, Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Япония, Вьетнам ҳамда Қозоғистон терма жамоаларидан 100га яқин спортчи ёш хусусиятларига кўра  кўп кураш мусобақаларида  иштирок этади.

Тадбирнинг очилиш маросимида қатнашган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев  барча спортчиларни қутлаб, ёшларга омад тилади.

– Элимизнинг фахри Алия Юсупова бадиий гимнастикадан Осиё  ўйинларининг икки карра мутлақ  чемпиони. Афина ҳамда Бейжин шаҳарларида ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида эл номусини муносиб ҳимоя қилган. Нуфузли мусобақада байроғимизни кўкка кўтарди. Бугун ҳам  бадиий гимнастикадан ҚР бош мураббияси вазифасини яхши бажариб келаётган спорт соҳасининг ягона малакали мутахассиси, – деди ҳоким.

Алия Мақсут қизи етакчилик қилаётган бадиий гимнастика мактабининг очилганига  7 йил бўлди. Шу қисқа муддат ичида спортчилар бир неча довонларни забт этди. Бултур Бразилияда ўтган 31-ёзги Олимпиада ўйинларида Алиянинг 16 ёшли  шогирди Сабина Аширбаева юксак санъатини намойиш этиб, юқори кўрсаткичларни қўлга киритди. 

Айтганча, бугунги кунда вилоят бадиий гимнастика спорт мактабида 39 мураббий 289 болага ўқув-машқларини ўтказмоқда.

Вилоятимизда шу спорт туридан халқаро даражадаги спорт устаси, Ёзги Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби,  2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларининг иштирокчиси, Қозоғистон Республикасининг бир неча бор чемпиони Сабина Аширбаева, халқаро даражадаги спорт устаси, ёш ўсмирлар орасида гуруҳ машқлари бўйича Осиё чемпиони, Қозоғистон Республикасининг бир неча карра чемпиони Амина Рустемова ва халқаро даражадаги спорт устаси, ўсмирлар орасида уч карра Осиё чемпиони, ҚРнинг бир неча карра  чемпиони Алина Адилханова ва бошқа  кўплаган спорт усталари, халқаро, республика мусобақаларининг ғолиблари бор.

2011-2016 йиллар оралиғида  мактаб гимнастикачилари Қозоғистон Республикаси чемпионлари, Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатларининг совриндорлари ҳамда  Испания, Эстония, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь, Туркия ҳамда Қозоғистон мамлакатларида ўтган бир қатор халқаро мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорлари деб тан олинди.

Шу йиллар давомида мактаб гимнастикачилари турли даражадаги мусобақаларда қатнашиб, 123та олтин, 130та кумуш ҳамда 167та бронза  медални қўлга киритди.

 

        

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-05-29, 13:06 621
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.