26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Замонавий завод – замон талаби

Туркистон вилоятида йилига 50 минг тонна сунъий тола ишлаб чиқа­­­­­радиган завод қурил­моқда. 

Туркистон вилояти ҳо­кими Жансейит Туй­ме­­­­­­баев “Бодом” индус­трия­вий минтақа­сида жой­лашган полиэ­тилен­те­рефт (ПЭТ) қолди­­ғи­дан сунъий тола иш­­­лаб чи­қарадиган” за­вод қу­ри­­­лиши билан та­нишди.

Шу йилнинг кузида тўла қувват билан ишга туши­рила­диган корхонада бораётган ишлардан кўнгли тўлган мин­тақа раҳбари давлат томо­нидан кўрсатиладиган барча қўлловларнинг тегишли да­ражада бажарилишини топ­ширди. Шунингдек, янгидан қу­рилаётган корхоналарга янги рақамли технология билан авто­матлаштирилган бошқарув ти­зимларини кенг жорий этиш ҳозирги замон талаби эканини айтиб ўтди.

Сармоявий қиймати 20 млн. АҚШ долларини ташкил қила­диган завод йилига 50 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Ушбу лойиҳа Қозоғистоннинг сунъий толага бўлган эҳтиёжини тўлиқ қаноатлантиради, деб кутил­моқ­да. У мамлакатимизда илк бор йўлга қўйилмоқда. Минта­қа­нинг ижтимоий-иқтисодий ри­­­­­вожланишига туртки бера­ди­­­­­ган завод ишга тушгач 200-250 киши иш билан таъминланиши режаланмоқда.

Сунъий тола – бу саноат­­­­­­­­­­нинг барча соҳаларида қўлла­­­­­­ниладиган оммабоп мате­риал. ПЭТни қайта ишлаш Қозо­ғис­тон экологик аҳволини яхши­лашга ҳам таъсир кўрсатади. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойи­ҳа “Ontustik Invest-2016” халқаро сармоявий форуми доирасида йўл қўйилган ҳам­корлик тўғ­рисидаги ме­­мо­рандум туфай­ли амалга оширилмоқда. Ло­йи­ҳани хорижнинг дунёга машҳур HONGKONG TIANRUN CO... LTD йирик ишлаб чиқариш компанияси вилоят ҳокимлиги ҳамда Green Тechnologу Industries компанияси билан биргаликда жорий этмоқда. Бугунги кунгача компания 70 давлатда ишлаб чи­қариш кор­­­хоналарини очиб улгурган.

Айтганча, ушбу саноат мин­тақасида 1 583та иш ўрини очилиб, қиймати 65 716,9 млн. тенгени ташкил қиладиган 12та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 107 иш ўрини билан таъминланган, қиймати 7 788,9 млн. тенгени ташкил қиладиган 3та корхона  ишлаб турибди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-08-01, 19:02 175
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.