26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мазмунли ҳаёт – энг яхши нажот

Умр – ҳар бир инсонга ғанимат, синов учун бе­рилган озгина муддат. Умр – охиратни обод этиш­га етарли имконият. Ум­рингиз давомида сиз­­­­­­­­­­­­­­­­­­­га берилган барча неъмат­­­­­­­­­­­­­ларнинг қадрига етинг. 

Асло уни еб-ичиш, лаз­­­­­­­­­­­­­зат ва беҳудалик учун яшаманг. 

Балки, ор­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тингиздан қу­виб ке­лаётган ўлимни ва сизни кутиб турган охи­­­­­­­­­­­­­­­ратни эсланг.

Умр – ярим. Ўтса ярми ғафлат билан. 

Яшаманг ҳеч қолган ярмин нафрат билан, 

Ахир умр гўзалмасму муҳаббат ва раҳмат билан?

Умрингизда табассум қилиб бўлса ҳам яхшилик қилишга интилинг. Ҳар гал атро­фингиздаги инсонларга рўбарў келга­нингизда, уларни очиқ юз билан қарши олинг. Яқин инсонингиз билан кўришганингизда унинг кўнглига қараб сўзланг. Кимнингдир дилини оғритиб қўйишдан олдин, ҳар бир гапни ўз ўрнида ишлатишни ўрганиб олинг. Сизга берилган неъмат умрни дунё ва бойлик йиғиш учун яшаманг.

Дунёни яшаш учун топинг. Ҳатто тўғри ва эзгу ният билан ҳам инсон саодатга эришиши мумкин. Бу дунё ўткинчи ва бевафо экан, унда оқ ва қора, эзгулик ва ёвузлик, турли қарама-қаршиликлар ўрин олган. Аммо сиз ҳар қандай ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтаришга урининг. Чунки, умр ҳеч бир инсонга кафолати билан берилган эмас. Унинг ҳар дақиқаси ва ҳар сониясини Оллоҳ розилигини топиш билан унинг раҳматига эришиб ўтказинг. Ҳар бир фарз амални ўз вақтида адо этинг. 

Замонамизда ҳар қандай эзгу амал учун шароитлар яратиб берилган. Ялқов ва дан­гасаликка қарши курашинг. Ялқовлик сизни илм ўрганишдан ёки бирор эзгу амални қи­лиш­дан тўсиб қўяди. Натижада, вақт исроф бўлиб, умр беҳуда ўтган ҳисобланади. 

Барчангизга умрингиз хайрли ва баракали бўлишини тилайман! 

Муҳриддин МИРЗАЕВ. Қорамурт қишлоғи, 2018-08-02, 11:38 154
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.