26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон ва Тошкент умумсайёҳлик йўналишини очади

Икки қадимий шаҳар ўртасида саёҳатчиларни ташийдиган Туркистон – Тошкент, Тошкент – Туркистон сайёҳлик автобус йўналишлари очилиб, икки мамлакат туроператорлари Халқаро кўргазмаларда битта стендда биргаликда қатнашади. Бундай шартномага “Ontustik Tourism Center” Туристик Ахборот маркази Тошкент шаҳрида уюштирган “Ипак йўлидаги туризм – WorкShop” тадбири доирасида эришилди.

Тадбирда икки қардош давлатдан 60га яқин туристик фирма вакиллари иштирок этдилар. 

Йиғилиш давомида Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва замонавий туристик йўналишларни ҳамкорликда ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди, шунингдек, Ипак йўлидаги аралаш турлар бўйича тақдимотлар уюштирилди. Бундан ташқари, сайёҳлик компаниялари, меҳмонлар ва тиббиёт муассасалари вакиллари ўртасида “В2В” шаклида учрашувлар ўтди. 

Қўшни давлатларни айниқса, зиёрат, соғломлаштириш, эко ҳамда экстремал туризм қизиқтирмоқда. Қардош мамлакатлар ўртасидаги визасиз тартиб бориш-келишни анча яхшилаган. Эндиликда йўлга қўйиладиган умумсайёҳлик йўналиши саёҳатчилар сонининг кўпайишига асос бўлади, дейди мутахассислар.

Уларнинг айтишича, Туркистон вилоятида экотуризм, тиббиёт туризми, тоғ туризми, ёшларга мўлжалланган туризм ҳамда зиёрат туризми каби қўшимча 20га яқин сайёҳлик йўналишлари очилади.

Тадбирда икки мамлакатнинг сайёҳлик компаниялари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Форум доирасида Қозоғистондаги Ўзбекистон йили ҳамда янгидан тузилган Туркистон вилоятининг тарихи ва гўзал манзаралари ҳақида ҳикоя қиладиган “Туркистон – жанубнинг юраги” фотокўргазмаси ҳам ташкил этилди. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-08-02, 12:01 907
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.