26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Йўлимиз равон бўлса...

Халқимизда: “Йўл қурганнинг савоби мўл бўлади”, деган гап бор. Чунки, йўл одамларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилади. Шунингдек, жуда кўп эзгу ишларга борди-келди орқали эри­шилади. Вилоятимизда ана шу соҳада фаолият юритаётган “Шымкентдорстрой” иш­лаб чиқариш компанияси” МЧБ ана шундай эзгу ишларнинг бош-қошида. Уларнинг ўтган даврда бажарган ишларини санаш ниятимиз йўқ, лекин “меҳнат қадрланиши керак”, деган маталга амал қилган ҳолда Сайрам даҳасидаги Амир Темур кўчасида олиб борилаётган ишларига тўхталиб ўтамиз. 

Бир неча йил таъмирга муҳтож бўлиб ётган йўлнинг тузатилишига маблағ ажратилганини эшитган маҳаллий аҳоли дўппини осмонга отганди. Ҳозир ишлар қандай кетмоқда, муам­молар бор-йўқлиги билан қизиқдик.

Элдар Меирмасов, участка бошлиғи:

– КХ-83 “Шимкент – Сай­рам – Қорамурт” ав­томобиль йў­­ли­ни тў­­­­кис капитал таъмир­­­лаш ишларига жами 1 838 041 000 тен­­­ге ажра­­ти­­­­ла­­­­­ди. 2017 йил­да 19691402 тен­­­­­­­­­­­­ге ўз­­­­лаштирилса, 2018 йилда бажариладиган иш­­лар­­га 392 762 000 тенге бўлинди. 

Асосий иш кела­си йил бажарилади, унда 1,5 млрд. тенгега яқин маблағ иш­­­­­латилади. Қурилишнинг буюртмачиси – Туркистон ви­лоят йўловчилар транс­­порти ва автомобиль йўллари бошқармаси. Улар ишимизни назорат қилиб туришибди. Мен участка бошлиғи сифатида ҳеч қандай муаммо кўр­ма­япман, барча ишларимиз режа асосида кетмоқда.

Шуҳрат ХУДОЙБЕРГАНОВ, “Кўктерак” маҳалла қўмитаси раиси.

– Бир неча йилдан буён таъмирга муҳтож Амир Те­мур кўчасида таъмирлаш ишлари бошланганига ҳам анча бўлди. Участка бошлиғи Элдар маҳалладошларимизнинг ил­­­­­­­ти­мосини ерда қолдир­­­маяп­­­­ти. М. Маметова номли мак­­­­таб дарвозаси тепасидан ўтказилган қувурни ал­маш­­­­тирамиз, деб сувни тўхтатиб қўйишди. 

10 кун 450та хонадон оқар сувдан қийналди. Элдардан ишни тезлаштириб беришни сўрасак, ариқ масаласи лойиҳага киритилмаган экан. Маҳаллий ҳокимлик аралашуви билан кўчани кесиб ўтадиган ариқларни тузатишни ҳам лойиҳага киритдик. Маҳалладагиларга раҳмат, ҳашар йўли билан ишларни битириб олдик. Масжид олдига эса, 150 литр сув ўтказиш имконига эга нов қўйилди. Маҳалладошларнинг илтимосига кўра, зарур жойларга ҳам қувурлар ётқизил­­ди. Умуман олганда, ишлар яхши кетмоқда.

Муаммолар ҳақида гапирадиган бўлсак, пиёдалар йўлакчаси келаси йилга қолиб кетиши мумкин. Биз пуд­­ратчи компаниядан асфальт босмаса ҳам, йўлакчаларга шағал тўшаб, текислаб беришларини сўраняпмиз. Чун­­­­ки, мактабимизга 800га яқин ўқувчи ана шу пиёдалар йўлакчасидан қатнайди. 

Яна бир муаммо – сув қувурлари билан боғлиқ. Қувурлар жамланадиган махсус жой пиё­­­далар йўлакчаси тагида қолиб кетмоқда. Тегишли таш­килотларга оғзаки ва ёзма равишда мурожаат қил­­дик. Лекин унга ҳеч ким парво қилмаяпти. Эрта-индин сув қу­­­­­­­­­вурлари таъмирланиши керак бўлса, пиёдалар йўлак­­ча­­сини бузишга тўғри келади, ахир.

Шимкент шаҳар Қаратау туман ҳокимлиги Сайрам аҳоли манзили бўлими раҳбари Зафар Бозорбоевнинг айтишича, қурилиш компанияси олиб бораётган ишлар шаҳар, туман ҳокимлиги, “Нұр Отан” партияси томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда. Иш жараёнида  бўй кўтарган муаммо биргаликда ҳал этилаётган экан.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-08-06, 10:34 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.