26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тил офатларидан сақланайлик !

Таълим-тарбияга оид адаби­ётлардан шуни биламизки, инсоннинг гўзал хулқ ва одо­би ташқи қиёфасидаги гўзал­ликлардан кўра афзалроқ са­налади. 

Чунки, гўзал хулқ инсон қал­бида шаклланади ва унинг барча ҳаракатига ўз таъсирини ўт­­­­­­казади. 

Тил ҳам шу аъзолардан бири бўлиб, инсонга Аллоҳ томонидан берилган катта неъматлардан ҳисобланади. У билан, аввало, Роббисига ибодат қилиш, илм ўрганиш, атрофдаги инсонлар билан мулоқот ўрнатиб, ҳаёт кечиришда беқиёс хизматлар бажарилади. Тил билан қанчадан-қанча қалбларга малҳам берилади, энг асосийси, Аллоҳга шу тил билан муножат қилиниб, ҳожати баён этилади.

 Афсуски, ҳаётда ҳамма инсонлар ҳам буни тўғри англайвермайдилар. Тил хайрли амалларни бажариши билан бирга ёмон амалларга ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Айниқса, бугунги ахборот асрида, турли иж­ти­­­моий тармоқларда ўтириб олиб, ҳар хил гап-сўзларни ҳеч икки­ланмасдан ёзиб ўтирганлар билиб қўйишлари керакки, ҳар бир ёзиб тур­ган нарсалари учун эртага жа­воб бериш муқаррардир. Биргина унинг касофатидан қанчадан-қанча кўнгиллар синади ва қалблар озор чекади. Баъзан инсонга зарар етиб қолса, дарҳол атрофдаги душ­манларни излаб қолади. Аслида унинг душмани икки жағ орасидаги тили эканидан бехабар бўлади. Ваҳоланки, шу тили билан қанчадан-қанча гуноҳ амалларни ўзи билмаган, сезмаган ҳолида бошига ортиб олади.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда бир калимани гапиради. Ун­да нима борлигини ажратмайди. У билан дўзахга, машриқ ва мағриб орасидан ҳам узоқроққа қулайди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Суфён ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Ал­лоҳнинг Расули, менга бир сўз ай­тинг, уни маҳкам тутай», дедим. «Роб­бим Аллоҳдир, дегин ва кейин мус­тақим бўлгин», дедилар. «Эй Аллоҳ­нинг Расули, менинг учун энг кўп қўрқа­диган нарсангиз ни­ма?» дедим. У зот қўллари билан тил­ларини ушлаб туриб: «Мана бу!» дедилар».

Уқба ибн Омир розияллоҳу ан­ҳу­­дан ривоят қилинади: «Эй Ал­лоҳ­­­­нинг Расули, Нажот не­дир?» де­дим. «Тилингни тий. Уйинг­га сиғ. Ха­тоингга йиғла», дедилар».

Мазкур ҳадиси шарифларда бутун оламларнинг Сарвари соллаллоҳу алайҳи васаллам тилнинг инсон ҳа­­­­­­­­­­­­­­ё­­­тидаги ўрни, мавқеи нақадар му­­ҳим­­­­­­­­лигини, унга эҳтиёт бўлиш жу­да ҳам зарур вазифамиз эка­нини биз, умматларига эслатиб ўтмоқ­далар. Хусусан, тилнинг офати бўл­миш ғийбат, ёлғон ва бўҳтонлар ҳар доим уни ўз домига тортишга ури­ниб келади.

Гапирмоқчи бўлган сўз­­­ларнинг гуноҳ ёки савоб эканини, зарур ёки кераксизлигини билиш учун ҳам ин­сонда озми-кўпми таълим-тар­бия бўлиши керак. Бу таълим-тар­­­­биялар ҳам диний, ҳам дунёвий илм­лар орқали олинади ва ҳаётга тат­биқ этилади. Агар диний илм тилни гуноҳ сўзлардан тўхтатиб, ширкдан сақласа, дунёвий илмлар қайси пайт ва қаерда сўзлашни ўргатади. 

Кўриниб турганидек, инсон қан­чадан-қанча эзгу ишларни қўллари билан адо этиб, биргина тили би­­­лан қилган амалларини чиппакка чиқариш мумкин экан. Қайси бир ин­сон машаққатлар билан бажарган амалларини беҳуда кетишига жим қараб тура олади? 

Албатта, ҳеч ким. Шундай экан, Роббимизнинг биз­­­­­­­­­­­­­­­га ато этган ушбу неъматидан унум­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ли ва оқилона фойдаланайлик.

Муҳриддин МИРЗАЕВ. Қорамурт қишлоғи, 2018-08-06, 10:41 604
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.