26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Раҳбар оқил бўлса...

Тўлебий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси жорий йилнинг олти ойида бажарилган ишлари бўйича ҳисобот берди. Тадбирда республика ўзбек этномаданият бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, бирлашма ҳайъати аъзолари ва фаоллари иштирок этишди. 

Учрашувни очиб, олиб борган бирлашма раиси Ўсмонали Қодиров жорий йилги ишларнинг барчаси Элбошининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласи доирасида ўтказилганини таъкидлади.

– 1990 йилнинг 26 октябрида Ленгер шаҳрида бўлиб ўтган таъсис қурултойида ташкил топган Тўлебий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси бугунги кунда ўзбек тили, маданияти ва урф-одатларини ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал қилишга жамоатчилик диққатини жалб этиш борасида кенг қамровли ишларни амалга оширди. Ўтказилаётган тадбирлар мазмунан бойиди, туманда истиқомат қилаётган 18 этноснинг ҳамжиҳатлигини сақлаш юзасидан самарали ишлар олиб борилди.

Бирлашма туман, вилоят ва республика миқёсида ўтган миллат ва элатлар дўстлигини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этди. Унинг ташаббуси билан миллат вакиллари кўп истиқомат қиладиган қишлоқларда 49 маротаба турли тадбирлар уюштирилди. Уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувларнинг ташаббускори ҳам бирлашма бўлди.

Шунингдек, бирлашма Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан қатор тадбирлар ўтказди. Чунончи, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда уюштирилган «Қозоғистондаги ўзбеклар тарихи” давра суҳбати қизиқарли ва мазмунли ўтди. Бирлашма фаоллари хотираси учун маданий ва спорт мусобақалари ташкил этилди.

Ҳ. Исмоилов раҳбарлигидаги “Феруз” рақс гуруҳи турли маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиб, ғолибликни қўлдан бермай келмоқда.

– Юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини таъминлашда Қозоғистон халқи Ассамблеяси, унинг вилоятдаги бўғини раҳбарлигида этномаданият бирлашмаларининг ўрни катта.Улар умуминсоний қадриятларни шиор қилиб, аҳолининг ижтимоий онгини, маънавиятини бойитиш, уни Элбошимиз олға сурган ғояларни амалга оширишга сафарбар қилишни асосий вазифалари деб билади, – деди Ў. Қодиров.

Бирлашманинг фаолиятига юқори баҳо берган фаоллар Толибжон Холметов, Раҳимбой Бойметов, Отабой Раҳимғозиев, Ҳурбуви Одилова, Тўлқин Сулейменов, Тўланбой Шодмонов ва бошқалар унинг туманда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ўртасидаги дўстлик ва аҳиллик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, яқин ва узоқ қўшниларимиз билан ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтиришнинг кафолати бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлашди. 

Икромжон Ҳошимжонов Ў. Қодиров ўзбек этномаданият бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамияти раисининг ташкилий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини аъло даражада бажараётгани, Астананинг 20 йиллиги муносабати билан пойтахтимизда ўтказилган тадбирда фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирди. 

– Ҳозир 10 одамни меҳмон қилиш осон эмас. «Дўстлик» ҳамжамияти эса байрам куни пойтахтимизнинг марказий майдонида 20та қозон осиб, ўзбек халқининг меҳмондўстлигини намоён этди. Бу ишларнинг бошида Ўсмонали Қодиров турди, – деди у. – Раисга юртимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилишдан чарчаманг, дейман. 

Авазхон АБДУФАТТОҲ. Тўланбой ШОДМОНОВ тасвирга олган, 2018-08-06, 10:44 154
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.