26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жанубдаги 1028та мактабда сўнгги қўнғироқ жаранглади

ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ Ж. ТУЙМЕБАЕВ ШИМКЕНТ ШАҲРИДАГИ 1-СОНЛИ А. ПУШКИН НОМИДАГИ МАКТАБ-ГИМНАЗИЯДА ЎТГАН “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАНТАНАСИДА ИШТИРОК ЭТДИ.

Тадбирда сўз олган минтақа раҳбари барча жанубийқозоғистонлик битирувчиларни табриклаб, билимли, фаросатли ҳамда элимизнинг фахри бўлиб камол топишларини тилади.

– Сизлар Элбоши орзу қилган “Мангу Эл” ғоясининг бунёдкорлари эканингизни унутманг. Мактаб ва олий ўқув юртларида оладиган таълим-тарбия туфайли элимизнинг намунали фуқаролари бўлиб етишишингизга ишонаман. Қандай касб соҳиби бўлсангиз ҳам, муҳими, ўз элимизнинг ватанпарвари бўлишни ёддан чиқарманг. Вилоят таълим соҳаси 2016-2017 ўқув йилларида республика миқёсида юксак кўрсаткичларга эришди. Чунончи, ўқувчиларимиз республика олимпиадаларида 30та совринли ўрин ва 6 грантни қўлга киритди. Математика йўналиши бўйича “Энг яхши олимпиада жамоаси – 2017” унвонига эга бўлса, турли халқаро олимпиадалар ва илмий лойиҳа танловларида 50дан ортиқ совринли ўринларни эгаллади. Буларнинг барчаси устозлар тинимсиз ҳамда машаққатли меҳнатининг натижаси, деб биламан, – деди Ж. Туймебаев.

Умуман олганда, 25 май куни вилоятдаги 1028та мактабда “Сўнгги қўнғироқ” маросими ўтди. Жорий ўқув йилида минтақа мактабларида жами 611318 ўқувчи билим олса, шундан 33112 нафари мактаб билан хайрлашди. Битирувчиларнинг 1370 нафари “Олтин белги”га даъвогар бўлса, 863 ўқувчи умумий ўрта маълумот ҳақидаги имтиёзли аттестатдан умидвор. 

Жорий йили ЯМТ топширишга 23760 ўқувчи ариза берган. Бу битирувчиларнинг 71,8 фоизини ташкил қилади. Улар 29 май – 9 июнь оралиғида мактабда якуний аттестациядан ўтса, 20 июнь – 1 июль оралиғида ЯМТ топширади.

 

Собиржон ИСАМАТОВ тасвири.

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-05-29, 13:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.