26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нурли бўстоним, Шимкент!

Шимкент, Чимкент, Қў­наев гулзори, Эски шаҳар, Янги ша­ҳар... Замон билан ҳамнафас бўлиб қад ростлаётган ва ривож­­­­­­­ланаётган бугунги вилоят мар­­­­­­­­­­казида истиқомат қилаётган одам­­­­ларнинг сони мил­­­­­лиондан ошиб, республикада учинчи мега­полисга айлангани ҳақида газетамиз мунтазам ёзиб бормоқда. 

Бундан ташқари, Шимкент Қозоғистоннинг са­ноат, савдо ва маданий марказига айланган. Чун­ки бу шаҳар Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган ҳамда жуда бой тарих ва маданиятга эга. Фикримизнинг да­­­­­лили – “Ўтрор” илмий ку­туб­хонасида мунтазам ўтка­­­­­­зилиб турадиган Шим­­­­­­­­­кентнинг тарихини ўрга­ниш­­­­­га бағишланган конфе­­­­­­ренциялар, китоб кўр­газмалари, китобхонлар учрашувлари.

Яқинда ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мута­­­­­фак­­­­кирларининг тари­хий мероси, унинг замон тамад­ду­нидаги роли ва аҳамияти” мав­­­зусидаги хал­қаро конфе­ренция буюк аждод­ларимизнинг илмий меросини ўрганиш, башарият тарихида уларнинг тутган ўрни ва илм-фан ривожи­га қўшган ҳиссасини идрок этишда  ғоят муҳим аҳамият касб этади. Эл­­­­бо­­­­ши Н. Назарбаевнинг «Ке­­ла­­­­­­­­­­­­­­­­­­жакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақо­ласи доирасида ўтказилган ушбу тад­­­­­­­­­­бир­да шаҳар­­­­­­­­­­­даги олий ўқув юрт­­­­­­­­­­­лари тарих­­­­чилари, ёзувчи, шоир­­­­­­­­­­­­­­­­­лар ва та­­­лаба ёшлар қат­наш­­­­­­дилар. 

Қадимий халқаро транспорт артерияси вазифасини бажариб, Хи­той, Ҳиндистон, Марказий Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ, Ўр­та ер денгизи минтақаси ка­би ҳу­­­­­­­­­­­дуд ва мамлакатларни боғ­­лаб келган Буюк Ипак йўли на­фақат савдо-сотиқ алоқа­ла­ри­­­­­­­­­­­­­­­­ни, балки қитъалар ва дав­лат­­­­­лар ўртасида ахборот алма­шувини таъминлашга хиз­мат қил­ган, янги технология ҳамда иш­ланмаларнинг тез тар­қа­ли­ши­­да, шунингдек, илм-фан ва маданий қадриятларнинг ри­вожланишида муҳим восита вази­фасини бажарганини  конфе­ренция қатнашчилари ғурур билан тилга олишди.

Президентимиз таъбири би­лан айтганда, тинчлик ва барқа­рорлик бўлмаган жойда илм-фан ривожланмайди, тараққиёт бўлиши мумкин эмас. 

КУТУБХОНАДАГИ БЕБАҲО БОЙЛИК

Қозоғистонда, шу жумладан Шимкентдаги кутубхоналарда эски араб имлосида ёзилган юз­лаб нодир асарлар ўз тадқи­қотчиларини кутмоқда. Бизнинг давримизгача етиб келган бу бой меросдан бутун башарият равнақи йўлида оқилона ва са­марали фойдаланиш – ҳар бир олимнинг вазифаси, таъбир жоиз бўлса, виждоний бурчидир. Зо­тан, ана шу бебаҳо асарлар ва ил­­­­­­­мий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки,  бутун ин­­­­­­­­­­­­­сониятнинг маънавий мулки ҳи­собланади. Давлатимиз раҳ­бари таъкидлаганидек: “Биз та­рих сабоғини теран тушуниб оли­шимиз керак. Инқилоблар даври ҳали битгани йўқ. Фақат унинг шакли ва мазмуни тубдан ўзгарди.

Бизнинг кечаги тарихимиз, ин­кор қилиб бўлмас бир ҳақиқатга – эволюцион тараққиётгина мил­лат­­­­нинг ривожланишига имкон беришига кўзимизни етказди.  

Бундан хулоса чиқара олма­­сак, яна тарихнинг темир қоп­қонига тушамиз. Шундай экан, эво­люцион тараққиёт қоидаси ҳар бир қозо­ғистонликнинг алоҳида шах­сий дастурига айланиши зарур».

Кутубхонада сақланаётган  “Мар­­­­­­­­­­­­­­­казий Осиё тамаддунлари та­­­­­­­ри­­­хи” деб номланган китоблар тур­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­куми ушбу минтақанинг та­ри­­­хи, маданияти ва илмий ютуқ­ла­ри­­­­нинг ўта чуқур ва муҳим ил­­­­­­­­­­­­­­мий тадқиқотлари самараси бў­­­­­­­­либ, уларда Шимкентнинг та­рих­­­­­да­­­­­­­­­­­­­­ги ўрни кенг ёритилган. 

– Шуни истардикки, нодир қўлёзмаларда сақланаётган ул­кан меросдан барча-барча ин­сонлар баҳраманд бўлсин. Улар одамларга, авваламбор, ёш­ла­­римизга етказилса, айни муд­дао бўлур эди. Президентимиз таъкид­­­­­­­­­­лаганларидек: “Мен ёш­ла­­ри­­­­­­мизга мурожаат қилар экан­ман, уларга доимо: “Биз бу­юк аж­­­­­­­додларимиз билан фахр­лани­ши­­­­­­­­­­­­миз, ғурурланишимиз ке­рак”, деб айтаман. 

Айни вақтда “Фақат ғурур­­­­ла­­нишнинг ўзи етар­ли эмас, ке­­линг­­­лар, ўзимиз ҳам, худди улар каби, мана шу бебаҳо меросга ўз ҳис­самизни қўшайлик!” деб так­рор­лайман,– деди анжу­манда сўз­га чиққан тарихчи А. Кембаев.

Тақдир боғлаган шаҳар

Шимкентда туғилган, ўсган ёки талабалик йилларини ўтказган инсонлардан сўраб кўринг, улар қалбида бу жаннатмакон ша­ҳар қандай из қолдирган экан. Ҳатто ўзга эллик сайёҳлар ҳам Шимкентга кела бошлади. Юр­­­­­тимиздаги санъатшунослар, та­рихчи ва археологлар ҳам бу қадимий шаҳарни кўришни орзу қилишади. Уларга аэропорт, за­монавий меҳмонхоналар, темир йўл ва автобус шоҳбекатлари хиз­мат кўрсатишга шай.

Шимкентни арча дарахтига  таққослаш мумкин. Арча каби бу шаҳар тақдирнинг барча қи­йинчиликларини бошидан ўт­казган. Арча каби бу шаҳар ўз аҳолисига ҳаёт бағишлайди.

Бугун Шимкент бутун мам­лакатимиз каби, янги асрда умр кечириб, замон билан ҳамнафас  қадам ташламоқда. Ал­батта, ўз тарихий хилқатларини унутмаган ҳолда. Шаҳар ҳоким­лиги ҳам бу борада кенг қамровли ишлар олиб бормоқда.

 Иқтисодиёт, бизнес  

Инфратузилмаси тараққий этган бу шаҳар республикамизнинг етакчи саноат ва иқтисодиёт мар­­­­­­­­­­­казларидан бири саналади. Ша­ҳарда 69та саноат корхонаси мав­жуд. Рангли металлургия, ма­шинасозлик, кимё, нефтни қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати та­раққий этган.

Нефтни қайта ишлаш ва фар­мацевтика соҳаларини «Пе­т­ро­­Ка­­­­­­­­­­­­захстан Ойл Продактс» ҲЖ (нефт­ни қайта иш­лаш), «Ин­­тер­­­­­комшина» (шина иш­­­­­­лаб чи­­­қа­­­­риш), «Химфарм» (до­ри ишлаб чиқариш). «Юж­по­ли­металл» ме­­­­­­тал­­­лургия-ак­ци­онер­­лик ком­­­па­­­­­­­­­­­­нияси (қўрғошин ва бошқа ме­­­­таллар), «Карданвал» ма­ши­­­­­­­­­­на­­­созлик корхонаси (кардан вал­­­­лари ва автомобиль, трактор учун крестовиналар), «Южмаш» кор­хонаси (автомобиль  ва турли тех­ника эҳтиёт қисмлари ишлаб чи­қариш), «Электроаппарат» (электр ускуналари), «Восход» фирмаси (кийимлар, костюм-шим), «Адал» (текстил), «Элас­тик» (пайпоқ тў­­­­­­­­­­­­қиш), «Шым­кент­­­­цемент» ҲЖ қу­­­рилиш мате­­риаллари, цемент иш­лаб чиқа­ради. «Шымкент май» ва «Қай­нар» (ёғнинг барча турлари), «Шымкентпиво», «Визит» «Шым­кентсут» буларнинг саноғига етиб кўринг... Кичик ва ўрта биз­нес томонидан чиқарилаётган маҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­сулотлар ҳам нуфузли тан­­­лов­­­­ларда юқори баҳо­­­ланмоқда.

ДАМ ОЛАЙ ДЕСАНГИЗ...

Унда аввал дендробоғга ке­линг. Бу ерда жаҳоннинг турли бурчакларидан кел­тирилган ўсим­­ликлар ва дарахтларни учратасиз. Ўнлаб тарихий музей­­­лар сизга мунтазир. Улардан сиёсий қатағон қурбонлари музейи  МДҲда энг яхши деб тан олинган. Отчопарда ҳам вақтингизни ма­­­­­роқли ўтка­засиз. Бу ерда байрам кунлари турли миллий ўйинлар намойиш эти­лади, асосан «қиз қувиш».

«Кен-баба» этноистироҳат бо­ғида шарқ таомларидан тортиб,  европа ошхонаси намуналаригача  татиб кўрасиз. Ёз иссиғида бу ердан яхши жой топа олмайсиз. Абай истироҳат боғида сизни «Дельфин» аквапаркига чор­ла­шади. Бу ерда бассейн ҳам бор. «Хаёлот олами» техно­ис­тироҳат боғини кўрмабсиз – дун­ёга келмабсиз. Бу ерда турли кўнгилочар тадбирлар ҳар куни ўтади. 

ҲАМЖИҲАТЛИКДА ГАП КЎП

Юртимизнинг барча шаҳар­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларида бўлгани каби бу­гун Шим­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кентда ҳам фуқа­рола­ри­­­­­­миз­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг муносиб турмуш ке­чи­­ришлари учун шароитлар яра­тиш, саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини янада ривожлантириш борасида ишлар изчил давом эттирилмоқда. За­монавий шаҳар­созлик ан­даза­ларига мос кўркам уй-жойлар, таълим, тиббиёт му­ас­­­­­сасалари, болалар спорт ин­­­­шоотлари, ма­даний-маиший би­­­­­­­­нолару кенг, равон йўллар, кўп­­­­­­­­­­­­­риклар шаҳар кўркига кўрк қўш­моқда.

Юқорида таъкидлаганимиздай, шаҳарда 200га яқин сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчаси фа­олият юритаётгани, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдан тортиб фармацевтика, озиқ-овқат ва енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кенг ривожланаётгани ҳам мустақиллик шарофати, юртимизда ҳукм сура­ётган тинчлик-осойишталик, мил­латлараро дўстлик, ҳамжи­ҳатлик ҳосиласидир.

Шаҳримизда юз бераётган бун­­­­­­­­­дай ижобий ўзгаришлар, бун­ёд­­­­­­­­­­корлик ишларига раҳна­молик қи­­­­лаётган шаҳар ҳоким­лигининг барча ишларидан шимкентликлар мамнун. 

Саҳифани Б. ДЎСМАТОВА тайёрлади, 2018-08-06, 10:46 746
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.