26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги концепция тайёрланади

Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг янги концепцияси ишлаб чиқилади

Туркистон вилояти ҳокимлигида ўтган селектор мажлисида минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев туман, шаҳар ҳокимларига шуни етказиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг мажмуавий режасини тайёрлашни топширди. Вилоят иқтисодиётининг драйвери қишлоқ хўжалиги эканини таъкидлаган ҳоким соҳага алоҳида эътибор қаратилиши зарурлигини уқтирди. 

Кун тартибига кўра, “Туркистон вилояти агросаноат мажмуасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш дастури”нинг 2018 йилнинг 6 ойи натижасини хулосалаган вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Серик Турбеков соҳада амалга оширилган ишларга тўхталди.

– Ўтган ярим йилда соҳадаги ялпи маҳсулот ҳажми 146,4 млрд. тенгени ташкил қилди, яъни, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,4 млрд. тенгега кўп. Маҳсулот ҳажми бўйича вилоятимизнинг республикадаги улуши 14,6 фоизни ташкил қилиб, 2-ўринни эгаллади. Қишлоқ хўжалиги экспорти ҳажми эса 68,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган ва 18,2 фоизга ўсган. Вилоят бўйича 60 мингдан зиёд оилавий ва кичик фермер хўжаликдан ташкил топган 704та қишлоқ хўжалиги ширкати рўйхатга олинган, улар фаолиятини давом эттирмоқда, – деди бошқарма раҳбари.

2018 йилнинг биринчи ярмида соҳадаги бошқа муваффақиятларга ҳам тўхталган С. Турбековга вилоят ҳокими минтақадаги ҳудудий ўзгаришлар муносабати билан Агросаноат мажмуасини ривожлантиришда қандай йўналишларга алоҳида эътибор берилаётганини сўради. Вилоятдаги “яшил белбоғ” ҳудудини кенгайтириб, чорвачилик соҳаси ва томчилатиб суғоришга алоҳида эътибор қаратилиши керак, деган жавобидан қаноатланмаган ҳоким турли минтақалардан олимларни таклиф қилиб, мажмуавий концепция ишлаб чиқилмаса, соҳадаги ишлар оқсаб қолиши мумкинлигини айтди.

– Қишлоқ хўжалиги вилоятнинг иқтисодий драйвери ҳисобланади. Шунинг учун, бир ой ичида ҳар бир туман миқёсида ушбу соҳани ривожлантиришнинг мажмуавий режасини тайёрлашни топшираман. Шунингдек, соҳа бўйича Ҳукумат тасдиқлаган индикаторларнинг ижроси қатъий назоратга олинсин, – деди Ж. Туймебаев.

Шунингдек, вилоят ҳокими сув хўжалиги иншоотларини республика тасарруфига ўтказиш ишларини осонлаштиришни ва “оқ олтин” етиштириладиган ҳудуд бўлмиш минтақамизда пахта зараркунандаларига қарши курашга ажратиладиган препаратларнинг хўжаликларга етказилиши масаласини тартибга солишни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2018-08-06, 10:49 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.