26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Биринчилик учун баҳслар авжида

Мана, ҳадемай ички биринчиликнинг иккинчи давра ўйинлари якунланади. Ўтган 21-тур ўйинларида бор йўғи 12та гол киритилди. Шулардан 4тасини қозоғистонлик футболчилар уришса, қолган 8та голни легионер футболчилар киритди.

Турнинг дастлабки голини 22-дақиқада “Атырау” футболчиси Бабатунде “Қайсар” дарвозасига киритса, сўнги голни ҳам “Атырау” футболчиси Марат Хайрулин 93-дақиқада киритиб, жамоасига 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Ушбу турда ҳакамлар ягона пенальтини “Шахтёр” дарвозасига белгилади, уни “Қайрат”нинг легионер футболчиси Андрей Аршавин амалга ошириб, жамоасини аламли мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Шимкентнинг “Ордабасы” жамоаси ушбу турда Қўстанайнинг “Тобол” жамоасига қарши майдонга чиқиб, дуранг натижа қайд этилди. Дастлаб, 54-дақиқада “Тобол” футболчиси Аслан Дарабаев ҳисобни очса, 64-дақиқада шимкентликлар ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи – Неманья Коич. Шимкентликлар ушбу дурангдан сўнг турнир жадвалидаги ўзининг тўртинчи ўринини сақлаб қолди.  

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, 21-тур тартибли ўйинлари билан ажралиб турди. Ушбу тур ўйинларини стадиондан туриб жами 29300 мухлис томоша қилган. “Ақтўбе” ва “Астана” ўртасидаги учрашув энг кўп ишқибоз йиғилган ўйин. Унда стадионга жами 12800 киши кирган.

21-турга қадар энг кам гол урган жамоа бу – “Қизил-Жар СК”. Уларнинг ҳисобида 16 та гол мавжуд. Энг кўп гол киритган жамоа эса, амалдаги чемпионимиз – “Астана” жамоаси. Астаналиклар рақиб дарвозасига 46та тўп уришган. 

Ушбу турга қадар тўпурарлар рўйхатида “Ақтобе” жамоаси легионери Маркос Пиззелли 14та гол билан пешқадамликни ушлаб турибди. 11та гол билан “Қайрат” футболчиси Адеринсон Эсеола иккинчи, “Қайрат”нинг бразилиялик легионери Исаел Барбоза 9та гол билан учинчи ўринларда боришмоқда. 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2018-08-06, 18:54 188
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.