26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Әзiрет Сұлтан қўриқхона-музейи – 40 ёшда

Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлигининг “Әзiрет Сұлтан” давлат  тарихий-маданий қўриқхона музейи” 1978 йили 30 сентябрда “Республика Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси меъмор биноси музейи” бўлиб бунёд этилган. 

Қўриқхона-музей иккита йўналиш бўйича  фаолият юритади. Биринчиси – Туркистон минтақасидаги тарихий-маданий ёдгорликларни рўйхатга олиш, сақлаш, ҳимоя қилиш ишлари, яъни  қўриқхона фаолиятини амалга оширади. Давлат акти олинган тарихий-маданий ёдгорликларнинг умумий ер майдони 557,1935 гектарни ташкил этади.

Унинг қармоғида 207та тарихий-ма­даний ёдгорлик бўлиб, улардан 1таси хал­­­­­­­­­­­­­­­­­қаро, 16таси республика, 14таси ма­­­­­­­­­­­ҳаллий аҳамиятга эга. Қолган ёдгор­лик­ларнинг мақомини белгилаш ишлари олиб  борилмоқда.

Халқаро даражадаги  Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ўрта асрга оид но­дир меъморий иншоот сифатида 2003 йили ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси ти­­зимига киритилди. Жаҳон аҳамиятига эга ёдгорликнинг миллий пантеон сифа­тида ҳам ўрин эгаллаши шубҳасиз. Яссавий мақбарасига 300дан зиёд тарихий шахс­лар дафн этилган, қўриқхона-музей му­­­­­­­тахассисларининг тадқиқотлари нати­жа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сида улардан 184 нафарининг шахси аниқланган.

Иккинчиси – қўриқхона-музей сифа­­­­тида, бугунги кунгача етиб келган кўҳна, тарихий қимматбаҳо ёдгорликларни сақ­лаш, муҳофаза қилиш, аслига кел­тириш ва уларни тарғиб қилиш ишларини олиб боради. 

Қўриқхона-музей ҳудудида фаолият юритаётган «Туркистон тарихи», «Қилует» ерости музейи, «Жума масжиди» ва Яссавий мақбараси музейларининг экс­позиция майдонларида йил давомида турли мавзуларда 50га яқин кўргазма ташкиллаштирилади. Республика бўйи­ча сайёр кўргазмалар уюштирилиб, мам­ла­катимизнинг барча вилоятлари ва жанубий минтақанинг туманлари тўлиқ қамраб олинади. Шаҳар мактаблари билан узвий алоқаларни йўлга қўйиб, мавзулар бўйича маърузалар ва мактаб­ларда кўргазмалар ташкил этиш йўлга қўйилган.

Қўриқхона-музей жамғармасида 25000та бебаҳо тарихий экспонатлар йи­ғил­ган. Улар орасидаги ёзма, археологик, этно­график ва нумизматик гуруҳга мансуб ёдгор­ликларнинг талабга мувофиқ сақ­ла­ниши учун сўнгги русумдаги махсус ускуналар харид қилиниб, жойлаш­тирилди. Қўриқхона бўлимида Россияда малакаларини ошириб қайтган олий маълумотли мутахассислар фаолият юрит­моқдалар.

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2018-08-07, 11:06 263
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.