26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ярим аср ҳамнафас

Ўзим учун беҳад қадрли, эъзозли инсонни мангуга йўқотиб қўйишдек айрилиқ азобини туйдим. Табиатан вазмин, тўғрисўз, ҳалол, меҳрли, камтарин инсон – умр йўлдошим Майса Аббосованинг боқийга рихлат қилганига ҳам икки ой бўлди. Оллоҳ марҳумани ўз раҳматига олган бўлсин! 

Раҳматли Майса Мамаддин қизининг фазилатлари кўп эди. Ғийбатни хушламас, бундай давраларда ўтиришни эп кўрмасди. Яхшилик қилиш, яхши инсонлар билан суҳбатда бўлишни, савобталаб инсонларни қадрлар эди. Адабиёт, маданият, санъатни, саришталикни яхши кўрар эди. Ҳидоят оламининг бош китоби – муқаддас Қуръони Каримни такрор-такрор ўқиб чиққан, пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) Ҳазратларининг ҳаёти тарихидан теран хабардор эди. 

У 1949 йили 13 апрель куни Туркистоннинг Эски Иқон қишлоғида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг Туркистон тиббиёт билим юртида аъло баҳоларга таҳсил олиб, тиббиёт ҳамшираси ихтисосини эгаллади. Меҳнат фаолиятини бундан 50 йил муқаддам қишлоғимиз касалхонасида бошлади. Ўз касбига эътиқодни, масъулиятни теран ҳис қилиб, ўша пайтда қишлоқда ягона «Малютка» болалар боғчасида ишлади. Тажрибаси, ишга меҳри туфайли «Звездочка», «Бинафша» боғчаларида ҳам ёш авлодга саломатлик улашишдек эзгу вазифани сидқидилдан адо этди. Фидокорона меҳнати кўплаб фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар билан тақдирланди. 

Ярим аср муқаддам биз тақдир тақозоси, қалб амри билан турмуш қурдик. Яратган Эгам бизга Аброр, Акмал, Асқар, Асрор, Асқад исмли қобил фарзандлар ато этди, уларни меҳр ила тарбиялаб, вояга етказдик. 

Умр йўлдошим 2000 йили фахрий ҳордиққа чиқди. 13 невара, 3 эвара тарбияси билан биргаликда ҳидоят оламига мансуб китобларни ихлос билан мутолаа қилди. Невараларига эртаклар айтиш, аждодларимиз, ота-боболаримиз, момо-оналаримизнинг ибратли фазилатларини гапириб беришни, шу орқали маънавий тарбиялашни одат қилган эди. 

Биз ҳаётда қувончу қийинчилик, яхшилигу ёмонлик, севинчу ташвишларни бирга баҳам кўрдик, бир-биримизга елкадош, суянчиқ бўлдик. Мен нафақага чиқиш олдидан 5 йил мобайнида қишлоғимиздаги Маданият саройида меҳнат қилдим. Ушбу даргоҳда ўтказилган турли мавзудаги маданий-оммавий тадбирлар, анжуманлар, учрашувлар, мушоираларда Майсанинг иштироки муқаррар эди. Айниқса, ашулачи, лапарчи, термачи, раққоса онахонлардан иборат фольклор-этнографик дастани тузишда Озода Маматсолиева, Тожинисо Абдусатторова, Олтиной Мусаева, Заҳро Маменова, Ирислиқ Мамараимова, Майрам Мадиева, Дилором Эшонова, Бибинисо Абдувоитова, Озода Расулова, Жаҳонобод Бобоева сингари фидойи онахонлар билан елкадош бўлиб, маданиятимиз равнақи учун ҳимматини аямагани – шонли тарих. Миннатдор мухлисларнинг холис олқиш-эътирофлари заҳматли меҳнатга берилган энг муносиб баҳо эди. 

Майса Мамаддин қизи 68 йил яшади. Кўкламнинг кўркам ойи – апрелда дунёга келиб, апрелда дунёдан кетди... Мен қишлоғимиздаги Маданият саройининг чакка ўтаётган томини таъмирлашдек қийин даврдаги ташвишларни енгишимда умр йўлдошимнинг маънавий қўлловини доимо ҳис қилдим. Туркистон шаҳар оқсоқоллар кенгаши, ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги оқсоқоллар кенгаши аъзоси сифатидаги жамоат ишларимда, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият арбоби, «Дўстлик» ҳамжамиятининг “Жамоат фахрийси”, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси унвонларига сазовор бўлишимда аёлимнинг ҳам ҳиссаси кўп эди. Менинг умрлик ёрим, ҳамфикрим, сафдошим сифатида барча унвонларимга мен каби дахлдор эди у. Эллик йиллик ҳаётимиз мунаввар китоб каби қалбимда ширин хотиралар тарзида муҳрланиб қоладиган бўлди. 

 

Суратларда: раҳматли Майса Мамаддин қизи; ўтган асрда олинган оилавий сурат. 

Ирисқул АББОСОВ, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби., 2017-05-30, 10:38 748
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.