26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ақсу-Жабағли – Туркистон дурдонаси

Жаннатнинг ер юзидан топган жойини кўринг!

Ақсу-Жабағли қўриқхонаси. Шимкент шаҳридан 90 чақирим шимолий шарқда жойлашган. Талас Олатовининг шимоли-ғарбий тарафларидаги хушманзара жой. 

Бу ерда турли хил ўсимлик ва ўтлар, хилма-хил жониворлар бор. Атамалар мазмуни Оқсув дарёси ва Уруғ-қабила номларидан ташкил топган. Тўлебий ва Тулкибош туманлари ерида. Қўриқ­­­­хона денгиз сатҳидан 1200-4200 м. ба­ландликда жойлашган. 

(«Қазақ ұлттық энциклопедия»сы, 206-б). 

Ақсу-Жабағли қўриқхонаси  фао­лиятини 1926 йили  бошлаган. ЮНЕС­­­­КО­­­­­­­­нинг рўйхатига кирган. Майдони – 132,6 минг гектар. Тоғларнинг баланд­­­­лиги 1300 дан 4242 метргача.

Қўриқхона ҳудудида ўсимликнинг 1400, қушларнинг 238, йиртқичларнинг 42 тури учрайди. Шунингдек, 200 турдан зиёд қўзиқоринни ҳам шу ерда териш мумкин.

Шунингдек, Қозоғистоннинг “Қизил ки­тоби”га кирган сут эмизувчиларнинг 12 тури, қушларнинг 130 тури, судралиб юрувчиларнинг 5 тури, балиқларнинг 18 тури, бўғимоёқлиларнинг 60 тури, ўсимликларнинг 52 турини Ақсу-Жабағли қў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­риқхонасида учратиш мумкин. 

Қў­­­­риқ­­­хона ҳудудида айиқтовонлилар ои­­­­­­­­­­ла­­­­­­сига кирадиган – оқ парпи, салла­гулдошлар оиласидан – ёввойи салла­­гул, чиннигулдошлар оиласидан без­чали зурча, сутламадошлар оила­си­­­дан – айришох сутлама, му­­раккаб гул­­­­­­дошлар оиласидан яшил анура, гул­­сафсардошлар оиласидан ёввойи гла­диолус, лоладошлар оиласидан – чўл­­­­­­­­­­­­­­­­­­байир лоласи, сарғиш лола, Грейг ва Кауфман лолалари, шунинг­­­дек, пиёз­­­­­­­­дошлар, ширачдошлар, ҳилол­­дош­­­­­­­­­­лар, буғдойдошлар оилаларига мансуб ўсимликлар учрайди. Сут эми­­­­­зувчилардан бу ерда типра­тиканлар оиласига мансуб жайра,тақабурунли кўршапалаклар оиласидан кичик тақа­бурун, оддий кўршапалаклар оила­си­­­­­­­дан учрангли туншапалак, айиқлар ои­­­­­­­­­­­­ласидан қўнғир айиқ, мушуклар оила­­­­­­­­­­си­дан туркистон силовсини, қорақу­­­лоқ­­­­­­ларни учратиш мумкин. 

Сармоядорлар борми?

Қўриқхона раҳбари Айтбек Менли­­­­баев жаҳонда Ўрта Осиё жаннати деб тан олинган Ақсу-Жабағлининг мод­дий базаси ночорлиги, ҳатто ўт ўчи­риш машинаси йўқлигини айтди. – Бошқа қўриқхоналарда ўт ўчириш қисмлари мавжуд, турли техникаси ҳам бор, – дейди у. – Муассасада 70 ходим ишлайди. Бу қўриқхонага ҳар йили мингга яқин одам вилоятимиз ва қўшни минтақалардан ташриф буюради. Яна шунча одам чет эллардан келади. Уларни қабул қилиш учун эса меҳмонхоналар мажмуаси ке­рак. Лекин, бу ерда фақат биттагина, унча катта бўлмаган меҳмонхона ва музей бор. Хўш, уларни каттайтириш кимнинг қўлида? Бу ерга саёҳатга ке­лишдан аввал одамлар, албатта, муас­­сасанинг сайтига киришади. Ундаги меҳмонхона тасвирини кўриб, бу ер­га келиш истаги йўқолмаслигига ким кафил? Майли, давлатнинг хази­­­­на­си­даги пул бу муассасага етмаган бў­­­­­­­­­­­­­­­­­ли­ши мумкин. Лекин, элим, юртим де­­­­­­ган тадбиркорлар ҳам йўқмикан?

Ҳо­­­­­­­­­зиргача Ақсу-Жабағлининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тўғрисидаги ом­­ма­боп адабиётлар нашр этилиши талаб да­­­­­­­ра­жасида эмас. Аммо, келгуси авлод  учун тирик табиатни сақлаб қолиш фа­қат барча фуқароларнинг онгли ишти­рокидагина амалга оширилиши мумкин.

Гапнинг сарасини айтганда, бу ер­га Аллоҳнинг назари тушган. Кекса одам­ларнинг нақл қилишларича, ўт­роқ аҳоли ҳозиргача ўткир юқумли касалликларга чалинмаган. Улар са­риқ касаллиги у ёқда турсин, ҳатто ошқозон-ичак касаллиги билан ҳам оғримаган, ҳатто бу ерда ҳеч ким шу пайтгача юқумли касалликлар билан оғриб, шифокорга мурожаат қил­­­­­­­­­­маган. Аксинча, сариқ касаллигига ча­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­линган, ёхуд жигар циррози ҳаётига чанг солган кишилар бу ердан нажот из­­лашади. Узоқ манзиллардан йўл юриб, ана шу қадимий, айни пайтда яшариб, яшнаб бораётган кўркам қишлоқ томон ошиқишади. Бу ердаги мўъжизага бой сув одамларга жўшқин ҳаёт бахш этмоқда.

Саёҳатга келинг!

– Саёҳатчиларни ходимларимиз куза­тиб, элликдан ортиқ йўналишларни так­лиф этишади, – дейди А. Менлибаев. – Масалан, Талдибулаққа отда сафар қилиш мумкин. Бу ердаги тўқайда маж­нунтол, наъматак, зирк, Сиверс олмаси, Зарафшон арчасини учратиш, Етимсойга автомашинада бориш мумкин. Бойбароқ – какликлар макони. Қаиндидан тоғ эч­киси ва архарларни, ҳатто айиқларни учратиш мумкин. Улкан Қаиндидан эса Талас Олатови ойнадек аниқ кўринади. Кўксойда Кўксой номли кўлни томоша қилиб, учиб юрган бургутларга қараб, завқ оласиз. Қўриқхонада ёнғин қоида­ларига риоя қилиш талаб этилади. Бу ерда ҳатто чекиш ҳам мумкин эмас. Саёҳатга келинг, вақтингиз зое кетмайди.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2018-08-07, 11:11 185
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.