26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уй тўйларини нишонлаш насиб этсин!

Уй-жойга алоқадар қандайдир янгилик бўлса, фуқароларнинг бунга дарров эътибор қаратиши турган гап. Сабаби, бошпана асо­сий муаммога айланган бугунги кунда нав­батга туриб квартира олиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайдиган бахт. Навбат кел­­­­­гунча квартирадан квартирага кўчиб юриш эса одамни чарчатади.

Шу сабабли, ушбу муаммо ҳақида жамиятда тез-тез гап қўзғалиб  туради. 

Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида амалга ошири­лаётган ишлар оз эмас. Элбошимизнинг топшириғи билан яқинда йўл­га қўйилган “Уй-жой – 7-20-25” дастури бошпана ташвишида юрган ки­шиларда умид учқунини алангалатгандай бўлди. Айни пайтда ушбу  дас­турга тегишли маълумотларни кўпчилик билгиси келади. Шунинг учун биз биринчи бўлиб унинг афзалликлари ва ўзгачаликлари ҳақида гап юритмоқчимиз. 

Миллий Банк тасдиқлаган “7-20-25” дастурининг дастлабки рақами йиллик фоиз миқдорини билдирса, кейинги сони биринчи бадал миқдорини,  сўнггиси эса шунча йилга берилишини билдиради. Талаб бўйича ариза берувчи Қозоғистон фуқароси бўлиши шарт. Шунингдек, дои­мий даромади бўлиши, банкдан қарзи бўлмаслиги керак. Тўртинчидан, мамлакатимизда оиланинг ҳар аъзосига чақиб ҳисоблаганда 15 квадрат метрдан ошмайдиган ётоқхона бўлмалари, ҳалокатли уйлардан ўзга бошпанаси бўл­маслиги шарт. Сотиладиган уй­лар­­га қўйиладиган талаб – янги қурил­­­­­­­­­­­­­­ган, тўлиқ битказилган, янги қў­шимча таъмирлаш ишларини керак қил­майдиган бўлиши зарур.

Насия миқдори баҳолар бирмунча юқори бўлган Астана, Алмати, Ақтау, Атиров шаҳарларида 25 млн. тенгени, ўзга минтақалар учун 15 млн.  тенгени ташкил қилади. Масалан, Шимкентдан ўн миллион тенгега уй топсангиз, даст­­лабки бадал сифатида икки мил­­­лион тенге тўлайсиз ва қолган миқдорни етти фоиз билан йигирма беш йил давомида бўлиб тўлайсиз. Яъни ижара уйига тўлайдиган пулни эндиликда ўз уйингиз учун берасиз. Мана шундай қилиб, уйли бўлиш умиди пайдо бўлиб, уй эгасининг қош-қовоғига қарашдан бир йўла қутуласиз. 

Дастурнинг яна бир фойдали томони: даромади етарли бўлмаган кишиларга қўшимча қарз олувчи сифатида аёлини ёки куёвини, бўлмаса қариндош-уруғини жалб этишга рухсат берилган. Ҳатто, уларнинг бошида бошпанаси бўлса ҳам насия олиши мумкин. Яъни қўшимча одамга асосий шартлар қўйилмайди. Шунингдек, дастлабки бадални нақд тўлаш имконияти бўлмаса, “Қозоғистон уй-жой қурилиш жамғарма банки”га солинган омонатлар ҳисобидан тўлаш қараштирилган. 

Ҳозирги кунда янгидан оила қуриб, мустақил яшаётган кўпгина ёшлар уй-жой муаммосига дучор бўлмоқда. Айтганча, ҳар бир уйда ўрта ҳисобда беш бола ўсадиган бўлса, уларнинг ҳар бири бўлак яшашни истайди. Яъни беш болага бешта уй керак. Бундан ташқари сўнгги пайтларда шаҳарда яшашни хоҳ­ловчиларнинг сони ортган.

Расмий маълумотларга  кўра Шим­­кент шаҳрида қирқ мингга яқин киши уйга навбатда турибди. Айниқса, сўнгги уч йилда шаҳар аҳолисининг сони 25 фоизга, уй-жой навбатида турганлар сони 126,6 фоизга ортган. 

Мана, шундай қилиб, миллионер шаҳарнинг ҳудуди билан бирга сало­ҳияти ҳам ортиб бормоқда. Энди ўзингиз фикр юритиб кўринг, сизга навбатда туриб, қачон берилиши но­маълум уй-жойни сарғайиб кутган яхшими ёки давлат томонидан ярати­лаётган имко­ниятлардан фойда­ланиб, дастур дои­ра­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сида арзон фоиз билан янги уйга эришганми? 

Хоҳласангиз, ер участкаси олиб, яқинларингиз билан ҳашар қилиб, уй қуриб олинг. Бироқ, буни ҳам амалга ошириш учун пул керак. Шаҳарда 70 минг киши кафтдай ер олиш учун навбатда турибди. Сотиб олай десангиз, 15-20 минг доллардан бошланиб 100-200 минг долларгача борадиган ҳа­шаматли бинолар ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Оддий одамларнинг ҳамёни кўтарадиган жойларнинг ўзида нарх-наво “ёниб” турибди. Масалан “Ынтымақ” кичик туманида қор эриб, ёмғир ёғса, кичкина кўлга айланадиган ер бор. Бу ерда уй тугул молхона қу­ришга ҳам қўрқасан. Сабаби, кунларнинг бирида ёғин-сочин кўп бўлса, сув ўрта­сида қолиб кетасан. Шунга қарамай ўша ерга 2 млн. тенге сўрашяпти. Шу пулга яроқсиз ер олиб, сарсон бў­либ юргунча, дастлабки бадални тў­­­лаб, иссиқ ва қулай уйга кирганингиз ях­широқ эмасми?!

Дарҳақиқат, бошпанаси йўқнинг иши юришмаслиги, кўнгли тинчимаслиги маълум. Ҳар жойга кўчиб-қўниб юр­­­­­­­­ган кишининг аҳволи айтмаса ҳам ту­­­­­­­­­­­­­­­­­­­шунарли. Бор топганини квартира ҳа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қига тўлаб, амал-тақал кун кўраётган ои­­­­­­­­­­­­­­ла­лар етиб-ортади. Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида йўл­­­­га қў­­­­­­­йилган янги лойиҳалар худди шу эҳ­­­­­­­­­­тиёждан келиб чиқмоқда. Шундай экан, номига муносиб “7-20-25” ипотека дас­­­­тури ўз мевасини бериб, қанча йил­­­­­­лар­­­­­дан буён каталакдай хонага эга бў­­­­лолмай юрган ҳамюртларга уй тўй­­­­­­ла­­­­рини  нишонлаш насиб этсин, илойим! 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-08-07, 11:37 647
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.