26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Грантларга жамоат назорати

Таълим соҳасидаги давлат буюртмасини тасдиқлаш учун илк бор 7 соҳа бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Таълим соҳасига ажратилган маблағнинг йил сайин ортиши уларнинг шаффоф турда ва холисона тақсимланишини таъминлаш аҳамиятини оширади. 

“Жамоат назорати харитаси” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҚР Давлат хизмат ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш агентлиги Таълим ва фан вазирлиги билан биргаликда олий ўқув юртлари ва коллежларга кириш пайтида таълим гранти ҳамда давлат таълим буюртмасини тақсимлаш бўйича танлов комиссиясининг ишида жамоат вакилларини қатнаштиришни режаламоқда.

Яқинда ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш агентлигининг минтақавий департаментлари ташаббуси билан таълим соҳасига грантлар ажратишда уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш мақсадида катта мажлис ўтказилди. 

Тадбирда ҚР Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши кураш агентлиги минтақавий департаменти раҳбари А. Кўмекбаев, вилоят таълим бошқармаси бошлиғи И. Сағиндиқов, ОЎЮ ва коллежлар директорлари ҳамда ходимлари, жами 500га яқин одам иштирок этди.

– Таълим – муҳим соҳа. Унда жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса, таълим грантларини тақсимлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида Агентлик ва Вазирлик томонидан катта лойиҳа амалга оширилмоқда. Чунончи, Департамент қошида жамоат фаолларидан ташкил топган Махсус мониторинг гуруҳи таълим гранти ва давлат буюртмасини бўлиш учун тасдиқланган танлов комиссияси аъзолари ишида кузатувчи сифатида иштирок этади. Биз фақат махсус мониторинг гуруҳи аъзоларинигина эмас, вилоят ва Шимкент шаҳрининг фаол фуқароларини ҳам кузатувчи бўлишга чақирамиз, – деди А. Кўмекбаев.

Вилоят меҳнат бозорида ишчи кучига  амалдаги талаб ва маҳаллий ижро органларидан келиб тушган расмий таклифлар ўртасидаги тафовутни қисқартириш, ишсизликни камайтириш, корхона ва муассасаларни керакли мутахассислар билан таъминлаш мақсадида вилоят таълим бошқармаси қошида илк бор 7та соҳа бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Мазкур масъул вазифани бажариш учун Ишчи гуруҳ таркибига вилоят тадбиркорлар палатаси, корхоналар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ҳамда соҳа мутахассислари, маслаҳат депутатлари кирди, – деди Туркистон вилоят таълим бошқармаси раҳбари И. Сағиндиқов.

Таъкидлаш жоизки, фуқаролар билан самарали ўзаро алоқа ўрнатиш мақсадида Департаментнинг memkyzmet.kz сайтида махсус “Таълим” рукни очилиб, + 7 775 869 21 21 рақами бўйича WhatsApp мессенжери ишга туширилган.

Ушбу лойиҳада иштирок этишни истовчи фуқароларни юқорида кўрсатилган алоқа воситалари орқали боғланишга чақирамиз, дея хабар беради департамент маъмурияти.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-08-07, 11:39 716
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.