26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўзимизга боғлиқ жиҳатлар

Тунги соат 24.00лар чамаси таҳ­­­­­ририят иш­ларини тамомлаб бўлгач, ҳовлидаги сў­­­­­­­­­­­­­рида донг қотиб ухлаб қолибман. Би­­­­­рор соат­лардан сўнг қаттиқ шов­­­­­­­­­қиндан уйғон­­дим. Бир не­­­­ча маҳалла нарида овоз ку­чай­­­­­­­­­­­­­­­­­­тир­­­гич орқали сухандон йигит­­­­­­­­­­­­­нинг «Ас­­­­­­­­­­­­­­­­­салому алай­кум, ҳурматли кеча ишти­рок­­­­­­­­чилари»! деган сўзларини аниқ эшитиб таажуб­­­­­­­­­­­­­ландим. 

Соатга қарасам – тунги 2 бў­­­­либди. Шу вақт­да ҳам тўй бош­­­ланадими, деб ўзимга савол бердим. ЗАГС тадбири поёнида бўладиган рақс ан­­­­жумани экан. Роса 1 соат да­­­­­­­вом этди бу тад­­­­­­­­­бир. Мен ка­­би юзлаб тур­­­кис­­тонликлар уйқуси чала қо­­­­­либ, қачон бу қу­­­­лоқни қоматга кел­­­­­­­­тирадиган ма­росим тугар экан, деган илинж­­­­­да бўлишди, ҳойнаҳой. Қозоғистон қонунларига кўра кеч соат 23.00 дан ке­­йин бундай тадбирлар ман этилган. Хусусан, тўй ва ЗАГС маросимлари ҳам. Мана шу нарсани билсак ва амалда риоя қилсак, нур устига нур. Орадан бир неча кун ўтиб, худди шундай аҳвол яна так­рорланди. Энди, биттаси кам­­­лик қилгандай, қўшни ма­­­­­ҳал­лада иккита ЗАГС тадбири ким ўзар­­­­­га, ким баланд товуш­­даги мусиқага рақсга тушади, деган но­­­­­маъқул ишда мусо­­­ба­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қалашишди. 

Дўстлар, Тур­кис­­­­­­­­тон шаҳрида ўзбек­­­лардан бош­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қа миллат вакил­ла­­­­­­­­­ри ҳам исти­­­­­қо­­­­­­­­­­мат қи­лишади. Ярим ке­­­­­чада кўп­чи­ликнинг ҳало­­­ва­­тини бузиш – ўзбек халқи ма­­да­­ниятига ёт одоб. Ўзбек­­нинг тўйидаги мана шундай но­­­хуш ҳолатлар бош­қа мил­латлар томонидан қан­дай талқин қилиниши ва қан­­­­дай баҳо берилиши ҳақида ўйлаб кўрилса, фойдадан хо­­­­­­­ли бўл­мас эди. Қулоқни лар­­­­­­зага кел­тирувчи мушаклар ҳам кам отилаётгани йўқ. 

Бундан қандай фойда, қан­дай завқ олинишини яна тушун­майман. Ўзимизга боғ­­­­­­­­­­­­­­­­­лиқ жи­ҳат­ларга эҳтиёт бў­­лай­­­лик. Тўйларимиз, тад­­бир­­­­лари­миз ўзгаларда қаҳр эмас, меҳр уй­ғотиши та­­до­ригида бў­­лайлик, азизлар. 

Шомирза МАДАЛИЕВ, 2018-08-09, 11:15 168
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.