26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳуштак чалинди...

ёки ҳакамларнинг тарбиявий фаолиятига бир назар

Тарихий манбалардан биламизки, ҳар қандай спорт ўйинлари ҳакамнинг ҳуштак чалиши билан бошланади ва якунланади. Ҳакамлар нафақат ўз касбларининг моҳир устаси, балки юқори савияли, билимдон, дипломат, руҳшунос ҳамда улкан тарбиячи бўлишлари ҳам зарур. 

Бу мавзуни янада ойдинлаштириш мақсадида қуйидаги ибораларга мурожаат этамиз. Жисмоний тарбия ва спорт инсон учунки нафақат жисмонан чиниқтириш воситаси, балки маънавий тарбиянинг муҳим воситаларидан бири ҳамдир. Халқимиз азал-азалдан таълим-тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, дўстлик, меҳр-муҳаббат, биродарлик каби умуминсоний фазилатлар қаторида жисмонан баркамоллик сифатларини ҳам тарбиялаб келган. Бу ишларни амалга ошириш ҳакамлар фаолиятига ҳам боғлиқ. Уларнинг тарбиядаги фаолияти турли мусобақаларни бошқаришда яққол намоён бўлади. Бунинг учун мусобақаларни тўғри ташкил қилиш ва ундаги ҳакамлик санъатини юксак даражада олиб бориш катта аҳамият касб этади. Ҳакамлар ўз фаолияти, ҳатти-ҳаракатлари билан ўйинчиларни, мураббийларни, томошабинларни тарбиялашади ва уларнинг эътиборида бўлишади. 

Шуни ёдда тутиш керакки, ҳакамлар спорт майдонида аввало тарбиячи, кейин эса спорт ҳаками вазифасини бажариши керак. Улар ўйинчиларни бир-бирларига, рақиблари, мусобақа ташкилотчиларига ва томошабинларга ҳурмат руҳида тарбиялашлари лозим. 

Ҳакамларнинг обрўси буйруқ тарзида қозонилмайди, балки унинг меҳнатсеварлиги, ўз касбининг доноси бўлиши, виждонлилиги ва холислиги билан эришилади, ҳакамлардаги бу ижобий сифатлар қобилиятли спортчиларнинг юксак натижаларга эришишларида катта ёрдам беради ва уларни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Ўйин натижалари қанчалик аҳамиятли бўлмасин, ҳакамлар мусобақани ҳақиқий спорт беллашуви, кўтаринки руҳда ўтказилишини таъминлашлари учун бор имкониятларини ишга солишлари даркор. Бу борада ҳакамларнинг асосий вазифаси ўйин давомида спортчиларнинг саломатлигини сақлашдан иборат. Шунинг учун мураббийлар, спортчилар, расмий шахслар ҳакамлардан мусобақа қоидаларининг тўғри қўлланишини кутишади. 

Шундай қилиб, ҳакамлик – бу спортчиларда спорт маҳоратини оширишга қаратилган тарбиявий жараёндир. Бунга виждонан ёндашган ҳар бир ҳакам спортчиларнинг юқори кўрсаткичларга эришишларига ўз ҳиссасини қўшган бўлади. 

Бизнинг орамизда юқорида баён этилган кўрсатмаларга амал қилиб, эл ардоғида юрган ҳамюртларимиз, миллатдошларимиз анчагина. Улар орасида волейболдан Бутуниттифоқ тоифасидаги ҳакам туркистонлик Мамаш ота Умаров, волейболдан сайрамлик Бутуниттифоқ тоифасидаги ҳакам Али Гусейнов, баскетболдан Шоюсуф Маҳмудов, Қорабулоқ қишлоғидан футболдан Ойбек Тошметов, волейболдан Камолиддин Нажмиддинов ва Шерзод Ғуломовлар, албатта қўшни ўзбекистонлик миллатдошимиз, футболдан учта Жаҳон биринчилигида ўн бир бор ҳакамлик вазифасини юксак даражада адо этиб, рекорд ўрнатган Равшан Эрматовларнинг борлиги фикримиз далилидир. Касбий байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ва спортчилар!

И. ТОЖИБОЕВ, 2018-08-09, 11:20 183
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.