26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда

Асқар ака Ашурметов 1929 йили 10 апрелда Алишер Навоий қишлоғида туғилган.

– Шу йилларда колхозлаштириш авж олиб, очарчилик даври бошланаётган экан, – эслайди отахон. – 1929-1934 йиллар оралиғида минглаб одам очликдан вафот этган, болалар нобуд бўлган экан. 1935-1940 йилларда эса қишлоқдаги оилалар ёппасига ичтерлама (тиф), безгак, қизамиқ, кўкйўтал, қўтир каби юқумли касалликларга дучор бўлди. Оламдан ўтган одамларнинг саноғи йўқ эди.

1941 йили бошланган уруш эса минглаб ҳамқишлоқларимизнинг ёстиғини қуритди. 1937-1943 йиллар оралиғида мен мактабда ўқиб, 7-синфни тугатдим. Колхозда иш қизғин, фақат аёллар, ёш болалар меҳнат қилишарди. Қўлида кучи бор, милтиқ ушлашга ярайдиган эркакларни фронтга олиб кетишган эди. Мен ҳам барча ёшлар қатори, колхозда ишлай бошладим. Очарчилик одамларнинг тинкасини қуритган эди. 

10-синфни тугатиб, Тошкент педагогика институтига сиртдан ўқишга кирдим. Қишлоқдаги мактабда 41 йил ўқитувчилик қилдим.

– Уруш йилларининг гувоҳи бўлган экансиз, нима учун 1965 йилгача Ғалаба байрами нишонланмаган, деб ўйлайсиз?

– Менимча, бу байрамни нишонлашга ҳеч қандай асос йўқ эди. Чунки, урушнинг азоби бу даврда ҳали тугамаган эди. Суронли йиллар ва уруш даҳшатлари (қишлоқда “қорахат” келмаган уй қолмаган эди). Нафақат оиламиз, бутун қишлоқни мусибатга кўмган йиллар кўз очиб-юмгунча ўтиб кетди. Бир донишманд «туғилдиму. бозор бордим, кафан олиб, мозор бордим”, деган экан. Бу ҳақиқат, албатта. Бу дунёдаги сафари қариб турган одамдан сўранг, кечагина дунёга келгандек туюлишини айтади. 

– Умрингизни болаларга бахт улашишга бағишлаган инсонсиз. Сизнинг ёрдамингизда ўқувчиларингиз собиқ Иттифоқнинг барча ҳудудларига саёҳат қилишди. Сизнинг раҳбарлигингиздаги альпинистлар тўгарагига аъзо бўлиб, энг баланд тоғ чўққиларини забт этишди.

– Мактабда альпинистлар тўгарагидан ташқари, тарихий-ўлкашунослик тўгарагини олиб бориш ҳам менга топширилган эди. Бу жамоатчилик ишларини сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилдим. Бундан ташқари, туманимиз қадимий масканларга бой бўлгани учун кўп сафарлар, саёҳатлар уюштириб, тадбирлар ўтказганман.

– Узоқ умр кўришингизга халқ табобати сирларини билишингиз ҳам ёрдам беряптими?

– 30 йил турли доривор гиёҳларни тоғ ёнбағирларидан олиб келиб, ҳамқишлоқларимнинг дардига малҳам бўлдим. Ҳозир бу ишимни 15 йилдан бери ўғлим Аброр давом эттирмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳозир республикамиз ҳудудида ота-боболаримиз ишлатган ўсимликларнинг 80-85 фоизи мавжуд. Уларнинг айримлари икки-уч хил номланиши мумкин. 10-15 фоизигина йўқ бўлиб кетган.

– Халқ табобати билан даволаган самаралими ё...

– Йиллар давомида синалган баъзи халқ табобати усуллари худди замонавий дорилар каби ёки улардан ҳам яхшироқ таъсир қилади. Муҳими, уларнинг кимёвий дори каби ички организмларга салбий таъсири йўқ. Улар, одатда, арзонроқ ва кўп ҳолларда хавфсизроқ бўлади. Масалан, йўтал ва шамоллашда тайёрланадиган турли гиёҳларнинг дамламалари шифокорлар ёзиб берган йўтал дориларга нисбатан фойдали, ҳам беморга арзонга тушади. Ҳозир вируслар антибиотикларга тобора чидамли бўлиб бораяпти, оқибатда антибиотикларнинг кучи етмай қолаяпти. Айрим шифокорлар эса битта антибиотикни ичишни тавсия қилади, агар у наф бермаса, кейингисини, учинчи, тўртинчи ва ҳоказо. Аслида билмайдиларки, битта антибиотик бир органга яхши, бошқа органларга салбий таъсир кўрсатади. 

– «Жанубий Қозоғистон» газетаси мухлисларига тилакларингиз...

– Бу газетани нашр этила бошлаган кундан бошлаб ўқиб келмоқдаман. Таҳририятда ишлаб, оламдан ўтганларни ҳам танийман, уларнинг жойлари жаннатда бўлишини Оллоҳдан тилаб қоламан. Ким бўлишидан қатъиназар, кўнглини оғритган бўлсам, газетангиз орқали кечирим сўрайман. Элимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, тинчлик ва тотувликнинг қадрига етайлик. 

 

 

 

А. АБДУФАТТОҲ. Тўлебий тумани, 2018-08-09, 11:27 654
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.