26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жанар Қалғинбаева: “Ўқитувчи замондан орқада қолмаслиги керак”

Ўқувчиларнинг ёзги таътили бошланар-бошланмас ўқитувчилар учун “малака ошириш” фасли бошланиб кетди. Шимкент шаҳридаги Педагогик маҳорат маркази, “Өрлеу” ўқитувчилар малака ошириш инс­титути, Назарбаев заковат мактабларига тўп-тўп бўлиб кела­­­­­ётган му­­­­ал­­­­­лимларни кунда учратамиз.

Хўш, анча-мунча харажат қилиб, дипломли мутахассисларни қайта ўқитиш шунчалик зарурми? Бундан таълим муассасаси ва давлат қан­­­­­­­­­­­дай наф кўради? Шу ва шунга ўхшаш бир қанча саволлар билан “На­­­­­­­­­­зарбаев заковат мактаблари” бирлашмаси мухтор ташкилотига қа­рашли педагогик маҳорат маркази директори, фило­­­логия фанлари номзоди, доцент Жанар Қалғинбаевага мурожат қилдик.

– Жанар Сакимбек қизи, сиз раҳ­барлик қилаётган муассасанинг асо­сий фаолияти ва мақсади нима­дан иборат?

– Ўзингиз биласиз, ҳозир ХХI аср – тараққиёт асри. Кун сайин ўзгариш, янгиликлар содир бўлмоқда. Мухтасар қилиб айтганда, замон илгарилаб бормоқда. Зиёлиларнинг асосий қат­­­­ламларидан бири – ўқитувчи-устоз­­­­лар эса биз келажагимизни ишо­­­­ниб топширадиган ёш авлодни тар­­­бия­лашади. Демак, улар замондан орқада қолиб кетмаслиги, энг замо­­­­навий билим ва технологияларни ўзлаштирган ҳолда теран билимли, заковатли, баркамол инсонларни тарбиялаб етиштиришлари лозим. Бунинг учун эса кундаликда  ўз усти­да ишлаши, малакасини ошириб бориши, янгиликларни биринчи бў­­­­­либ илғаб олишга ва ўз ишида қўл­­­­лашга ҳаракат қилиши керак. Ана шу пайтда бизнинг педагогик маҳо­­­­­рат мар­­­­­­казимиз уларга ёрдамга кела­­ди. Мақсадимиз – ўрта таълим мак­­­таб­­­­­­­­­лари ўқитувчиларига замонавий тех­­нологиялар ва инновацион усул­ларни ўргатишдан иборат.

–  Марказ қачон ташкил топган?

– 2012 йилдан эътиборан ўқи­­­­­­тувчилар малакасини оширишни мақ­сад қилган марказимиз айни пайт­да ўқув дастурларини бирмунча ўзгар­тириб, ўрта таълим мазмунини янгилаш доирасида устозлар билимини ошириш йўлида меҳнат қилмоқда. Республика бўйича 15та филиал бўлиб, шулардан бири Туркистон вилоятида. Биз иши­­­­мизни вилоят таълим бошқармаси билан биргаликда тузилган режа асо­си­да олиб борамиз. Малакали тре­­­­нер­­­ларимиз Астана, Алматидаги ва АҚШ­­­­­нинг Кембриж университетларида тайёр­гарликдан ўтиб келишган. 

– Ўқув курслари муддати ва ма­лака оширадиган ўқитувчилар рўй­хатини ким белгилайди?

– Муаллимларнинг тайёргарлик даражасига қараб, икки, уч, тўрт ҳафталик, бир ойдан тўрт ойгача бўлган курслар мавжуд. Малака оширадиган ўқитувчиларнинг рўйхатини эса вилоят  таълим бошқармасининг кўрсатмасига биноан туман таълим бўлимлари тузиб беради.

– Ҳозир қайси фан ўқитувчилари ўқимоқда?

– Айни пайтда мактаб асосий фан­­лари: биология, физика, кимё, инфор­матика, қозоқ ва рус тиллари, ба­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­диий меҳнат, бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари малака оширишмоқда. Шунингдек, фан ўқитувчилари учун махсус инглиз тили курслари  ўтиляпти.

– Янгиланган таълим дастури нимани кўзлайди?

– Бу дастур ҳар бир ўқувчи, бола билан алоҳида ишлашни кўзда тутади. Эсласангиз, илгарилари тушунча, би­лим савиямиз бошқачароқ, оддийроқ эди. Мактабга бормаган бола ҳарф танимасди. Уяли телефон, интернет деган нарсаларни ҳатто тасаввур ҳам қилмаганмиз. Ҳозир эса икки-уч яшар неварангиз ёки болангиз теле­­­­фоннинг мир-сирини ўзлаштириб, теле­­визорда бошқарув дастаги билан хоҳлаган каналини, кўрсатувини топиб олади. Шу болага эски дастур бўйича сабоқ бериб кўринг, унга жуда жўн, зе­­­­­­­­рикарли бўлиб туюлиши турган гап. Бундай болага эса иқтидорли,  ҳар томонлама билимли, ижодкор ўқи­тувчи дарс бериши керак. Бунда бо­ла­­­ларнинг ҳар бири билан  ёш ху­су­­сияти, қобилияти ва иштиёқига қа­раб, алоҳида-алоҳида ишлаш талаб этилади. Ўқитувчи дарсда болага фа­қат баҳо қўйиш билан чекланмай, унда олган билимини амалда мустақил қўллаб кўришга интилиш ҳиссини тар­биялаши зарур.

– Малака ошираётган устозларга давлат томонидан имтиёзлар белги­ланганми?

– Албатта, ўқиётган муаллим ўқув йили мобайнида курсларга қат­­най­­диган бўлса, уларнинг маоши сақ­ланиб қолади. Бошқа шаҳар ва ту­ман­­­­­лардан қатновчиларга стипендия тайинланади. Шунингдек, ўқув қўл­­ланмалари, дарс жараёнларида фой­­­­­даланиладиган адабиёт ва бош­­­­­­­­қа қуроллар бепул бе­ри­лади. Курс тугагандан сўнг уларга мах­­­­­­­­сус серти­­­­­­­фикатлар топширилади. Шу асосда уларнинг маошига устама ҳақ қўшилади. 

– Жанар Сакимбек қизи, замо­­­на­вий ўқитувчи қандай бўлиши керак?

– Ўқитувчи ўз касбини севиши ке­рак. Боланинг феъл-атвори қандай бўл­масин уни яхши кўриши ва уни ўз фанига қизиқтира билиши шарт.  Шундагина у ўзининг кун­­­­­даликдаги мақсадига эришади ва ўқув­чини ўз ортидан эргаштира олади. Бу эса таълимнинг асосий мазмунидир.

– Мароқли суҳбатингиз учун раҳ­мат!

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-08-09, 11:36 284
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.