26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Аёл – жамият жонкуяри

Қишлоғимиздаги «Қарноқ» ўрта мактаби мажлислар залида вилоят хотин-қизлар семинар-кенгаши ўтди. Ҳусан Садиров бошқарган тадбирда вилоятдан ҳамкасбларимиз қатнашишди. Кўп масалалар, муаммолар, ютуқлар, таклифлар айтилди. 

Менинг мақсадим – Қарноқ, Кентов, Туркистон заминидаги аёллар, қизларимиз бугунги замон талабига мувофиқ фаол, жамиятда ўз ўринларига эга шахслар бўлса, дейман. Бунинг мезонлари, сабаблари кўп. Оилани режалаштириш, оилада аёлнинг ўрни, мавқеи, нуфузи каби масалаларда ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўп. Мен давлат хизматидаги, уй-рўзғордаги, тадбиркорлик жабҳасида ҳамда турли соҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларга жамоат ишларида фаол бўлиб, жамиятнинг бугуни, эртаси, хуллас, келажаги борасида ўзининг ҳам масъуллигини ҳис қилишини истардим. 

Қишлоғимиздаги «Сўғдиёна» миллий чолғу асбоблари дастасининг вилоятимизда, ундан ташқари барча ҳудудларда шуҳрати ортмоқда. Муносиб ва ҳимматли ҳомийлар ёрдамига муҳтож ушбу жамоага ҳанузгача муносиб меценатлар топилмаганининг ўзи жамиятимизда муайян даражада лоқайдлик мавжудлигидан далолат беради. Аслида эса, ҳимматли, маданиятпарвар тадбиркорларимиз етарли. Бунинг ўзи келажагимизга ишонч, умиддир. Мақсадим – тажриба, билим, тафаккур ва имкониятларимизни жамиятимизнинг маданий ва маърифий равнақи йўлида тўлиқ сафарбар этишда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлашга эришиш. 

 

 

Дилдор ҲАБИБОВА, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги хотин-қизлар кенгаши раиси ўринбосари, Кентов шаҳрининг фахрий фуқароси., 2017-05-30, 10:58 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.