26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳарбий салоҳиятни юксалтириб

Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан учрашди

Мулоқот чоғида Нурсултан Назарбаев Қозоғистон Қуролли кучлари 25 йил мобайнида давлат ва шахсий таркибнинг куч-ғайрати туфайли армиямиз Мустақилликдек улуғ неъматнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилиб, қудратли ҳарбий салоҳиятга эга давлатнинг таянчига айланганини таъкидлади. 

– Сўнгги йилларда Қуролли кучларни юксалтириш борасида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилди, чунончи, Миллий хавфсизлик стратегияси, Қозоғистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси, Қуролли кучларни тараққий эттириш концепцияси ҳамда мудофаа соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий актлар бор, – деди Президент.

Давлат раҳбари геосиёсий аҳволнинг ўзгариши ва янги таҳдидларнинг пайдо бўлиши шароитида Мудофаа вазирлиги олдида турган асосий вазифаларнинг бири қурол-аслаҳаларни технологик жиҳатдан такомиллаштириш ва янгилаш эканини таъкидлади. 

Шу сабабли Мудофаа вазири лавозимига муносиб номзодни, яъни, хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчим – Хавфсизлик Кенгаши котиби Ермекбаев Нурлан Байзақулини тайинлашга қарор қилдим. Ш. Ермекбаев ҳарбий зобит, хизматда тажрибага эга, шунингдек, можароли минтақаларда хизмат қилган, – деди Н. Назарбаев.

Давлат раҳбари ҳарбийларнинг тайёргарлигини ошириш масаласига эътибор қаратди. 

– Қуролли Кучларимизни ислоҳ этиш жараёнида уни замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, ҳарбийларнинг жанговар қобилият ва тайёргарлигини ошириш билан бирга, миллий армиямиздаги маънавий-ахлоқий муҳитни тубдан яхшилаш, ҳарбийларнинг маънавий оламини юксалтириш ҳамда руҳан тоблантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур, – деди Элбоши.

Учрашув ниҳоясида Қозоғистон Президенти Қуролли кучларни ривожлантириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди. 

akorda.kz, 2018-08-09, 11:56 771
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.