26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Афандининг гапи тўғрими?

Вилоят ички ишлар департаменти ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида йил бошидан буён юздан ортиқ қўл телефонининг ўғирлангани ҳақида хабар берди. Полициянинг телефонни топиб беришига ишонмай, ариза бермаган қанчадан-қанча йўқотишлар бу ҳисоботга кирмаган. 

Телефон ўғирлигини камайтириш мақсадида ИИВнинг Жиноятни текшириш департаменти уяли алоқа операторлари билан Меморандум имзолаган эди. Унинг моҳияти қуйидагича: ўғирланган телефонларнинг IMEI (хусусий код рақами) барча уяли алоқа операторларига юборилади. Улар бу телефонни «қора рўйхат»га киритиб, фойдаланиш имконини бермайди. Демак, ўғирланган телефон яроқсиз темирга айланади. 

– Энди Қозоғистонда ўғирланган телефондан ҳеч ким фойдалана олмайди. IMEI коди бўйича ўғирланган қурилма аниқланиб, дарҳол ўчирилади. Телефонини ўғирлатган одам ички ишлар бўлимига ариза беради ва телефон ҳақиқатдан ҳам уники эканлигини тасдиқлайдиган далил ва ҳужжатлар топширади, – дейилади Ахборот ва коммуникациялар вазирлигининг маълумотида . Бунинг учун «Алоқа тўғрисида» ҚР қонунига ўзгартишлар киритилади. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб барча уяли алоқа воситалари IMEI-кодларининг ягона базасидаги рўйхатга киритилади. Таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган ҳужжатга ўтган йилнинг 22 декабрида «ҚРнинг террорчилик ва экстремизмга қарши ҳаракат бўйича баъзи қонунчилик актларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонунига қатор ўзгартишлар киритилган эди. Бундай қонун бир неча йилдан бери АҚШ, Англия Туркия, Озарбайжон, Украина ва бошқа қатор давлатларда қўлланилмоқда, – дейди Ахборот ва коммуникациялар вазирлигининг расмий вакили Арсен Бектасов. IMEI-код – мобил алоқа воситасининг халқаро идентификация коди бўлиб, уни ишлаб чиқарган заводда берилади ва бир марта фойдаланишга мўлжалланган чипга ёзилади, уни қайта ёзиш ёки ўзгартириш мумкин эмас. 

Демак, ўғри бировнинг телефонига кўз олайтириш раъйидан қайтади.

Бу масалани Парламентда кўтариб чиққан депутат Азат Перуашевнинг фикрича, ўғирланган телефонларга тўсиқ қўйиш фуқароларнинг хавфсизлиги учун ҳам зарур. 

Тўлебий тумани ички ишлар бўлимининг жиноий ишлар архивига эътибор қаратадиган бўлсак, телефонига кўз олайтириб, жиноятчи томонидан бир неча одамнинг ўлдирилган ҳолатларини учратамиз. Улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор. Бу далиллар фақат биргина туман мисолида. Вилоят, республика миқёсидачи?

Эзгу мақсадни кўзлаган қонун туфайли энди йўқолган телефонларни топиш анча осонлашади. Афандининг гапи тўғри шекилли. Чунки, «умримда уяли телефон йўқотмаганман», деган одамни учратиш қийин.  

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-08-13, 10:33 183
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.