26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жиноятчиликнинг олди олинади

Қозоғистон ломбардларига мулкини топшираётган одамларни суратга тушириб олиш энди мажбурий бўлади 

«Ломбардлар бизда доим ноқонуний асосда ишлаб келган. 1997 йили Миллий банк низом қабул қилди, у аллақачон эскирган. Хуллас, улар ҳозирги кунда ўғирланган қимматбаҳо буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ўринга айланди. 

Истаган одам бировнинг буюмини ўғирлаб, шу заҳоти топшира олади. Бошқа давлатларда бунга йўл қўйилмайди, биз Россия, Германия, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар тажрибаларини ўргандик. Шу сабабли қонунчиликка ўзгаришлар киритдик, у жорий йилнинг май ойида қабул қилинди. Ушбу қонунга мувофиқ, Миллий иқтисодиёт вазирлиги ломбардлар тўғрисида низом ишлаб чиқади. Германиядаги каби, бизда ҳам энди бирон буюмини топшираётган одамни суратга тушириб олиш мажбурий бўлади ва улар бизга юборилиб, бир базада сақланади. Биз бу ишни қонунийлаштириб, тартибга келтирамиз, албатта. Шунда жиноятчилар ўғирланган буюмларни бу жойларга топшира олмайдилар», деди журналистларга Қалмуханбет Қасимов Қозоғистон ва Россия ички ишлар бирлашган ҳайъати мажлиси натижалари бўйича ўтказилган брифингда. 

Вазир жиноятчилик муаммоларидан ташвишда

«Жиноятчилик муаммолари ҳақида икки оғиз сўз. Энг катта муаммо – телефон ўғирлиги. Нега? Чунки, бир бозорда ўғирланган телефонни иккинчи бозорда ҳеч қийинчиликларсиз сотиб юбориш мумкин. 

Операторларимиз эса, у телефонни сотиб олган одамнинг номига расмийлаштириб, рўйхатдан ўтказиб беришади. Яъни, улар жабрланувчининг ўзини қонуний равишда ўғрига чиқаришади. Ақл бовар қилмайдиган иш бу. Европада бу мумкин эмас, бизда эса – мумкин. Шунинг учун бизда телефон ўғирлиги «урчиб» боряпти» – таъкидлади вазир. 

Шунингдек, Қ. Қасимов 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб уяли телефонлар хусусий идентификация рақами бўйича рўйхатдан ўтказилишини эслатди. Шу билан ўғирлик тўхтайди, дея ишонч билдирди вазир. Ҳозир телефон ўғирлиги мамлакатимиздаги ўғирликларнинг 15-20 фоизини ташкил қилади. 

Вазирнинг таклифини Бош прокурор ҳам қўлламоқда

Бош прокурор Жақип Асанов ломбардлар муаммосини 2017 йил март ойида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши мажлисида кўтариб чиққан. У ломбардга буюм ўтказаётган одамнинг бармоқ изларини олиб қолишни тавсия қилди.

«Баъзи бир ломбардларга исм-шарифингни айтмай истаган нарсангни сотиб кетишинг мумкин. Ваҳоланки, у ерга қиматбаҳо буюм ўтказаётган ҳар бир одамни суратга тушириб олиш шарт. Ҳар бир ломбардда видеокамера бўлиши керак. Менимча, бу уларнинг тадбиркорлик фаолияти эркинлигига халақит бермайди. Ишончим комил, биз бу билан Конституция талабларини бузаётганимиз йўқ, аксинча, унинг ҳимоясини кучайтирмоқдамиз. Таклифларимизни Ҳукуматга йўллаймиз. Бизни қўллашади, деб умид қиламан», – деган эди Бош прокурор шу тадбирда. 

«Казахстанская правда»дан, 2018-08-13, 10:36 696
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.