26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўприклар соз бўлсин деб...

Ҳар бир соҳада, шу жумладан қурилишда ҳам моддий-техника база му­ҳим ўрин тутади. Чунки, барпо этилаётган иншоот пойдевори қанчалик мус­­­­таҳкам бўлса, бино ҳам ҳар қандай синовларга бардош бера олади. Ак­синча, арзимаган табиий офат юз берган чоғда панд бериб қўйиши мум­кин. Оқсувкентдаги 2004 йилда ташкил топган “ЖБИ-С” темир-бетон маҳ­сулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳақида фақат ижобий фикр айтиш мумкин. 

Баҳодир Сотволдиев ва Ержан Зиятаев етакчилик қилаётган мазкур масъулияти чекланган биродарлигида айни пайтда 80 хилга яқин қурилишга зарур турли темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Қурувчилар куни арафасида корхонага йўлим тушиб, ишлаб чиқариш жараёнлари  билан яқиндан танишдим. Асосан кўприк­созликка ихтисослашган бу заводда барча иш жараёнлари автоматлаштирилган экан. Буюртмага асосан бу ерда армату­раларни  пайвандлаш, бетон қоришмаларини меъё­рида аралаштириш сингари иш жара­ёнлари автомат тарзда бошқарилади. Энг муҳими, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир  маҳсулот махсус лабораторияда текшириб турилади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, ”ЖБИ-С” МЧБ Туркистон вилоятидаги қарийб барча йирик кўприкларни барпо этишда қатнашмоқда. Хусусан, ўтган йилларда Сирдарёга ўр­натилган 360 ҳамда 250 метр узунликдаги иккита катта кўприк айнан ушбу корхо­на­нинг моҳир қурувчилари томонидан бун­­­ёд этилди. Яна Орис ва бошқа дарё ҳамда каналларда янгидан барпо этилган мус­таҳ­кам кўприклар ҳам айнан моҳир му­та­хассислар Шерали Усмоншиқов ва Ас­­­­­­­­қар Беспаев етакчилик қилаётган  бри­га­да­нинг қўли гул кўприксозлари томонидан тик­лан­ган. Жорий йилда Машат қиш­лоғида соз ва мустаҳкам кўприк қуриб бер­ган­лик­­­­­­­­­­­­­­­­­­лари учун А. Беспаев Қурувчилар ку­­­­­­ни муносабати билан Сайрам туман ҳо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кимининг “Фахрий ёрлиғи”га мушарраф бўл­­­­­­ди. 

Умуман олганда, юздан зиёд ҳам­юрт­ларни доимий иш билан таъминлаётган, энг муҳими, кўприксозликдек, ғоят нозик ва масъулиятли вазифани амалга оширишни зиммасига олган ушбу корхона ишчи ва хизматчиларини касб байрамлари — Қурув­чилар куни билан чин қалбдан, самимий муборакбод этарканмиз,  келгуси шарафли ишларида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз. 

Зеро, дунёдаги энг мўътабар касб со­ҳиб­­­­­­­лари бундай муборак номга ҳамиша му­но­сибдирлар.

И. КАРИМОВ. Суратда: корхонада иш жараёнидан лавҳа, 2018-08-13, 10:43 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.